Sixlasomalar
Сихласомалар (Cичласома) - олабуға балиқлар туркуми уруғи. Узунлиги 10—30 см. Танаси баланд, икки ёндан сиқиқ. Эркакларида орқа ва анал сузгичлари кейинги чети узун ва ўткир. Ранги ҳар хил, кўпинча доғлари йўл-йўл тусда бўлади. 20 га яқин тури бор. Шимолий Американинг жан. қисми, Жанубий Америка ва Кариб денгизи о.ларидаги чучук сув ҳавзаларида тарқалган. Сув тубидаги сувўтлар орасида яшайди. Увилдириқ ташлашдан олдин жуфт ҳосил қилади. Урғочиси бир неча юзтадан 2 мингтагача увиддириқ ташлайди. Тухумлари ва ёш балиқчаларни қўриқлайди. Бир қанча турлари аквариумларда боқилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |