Сихотеалин - Россия Федерациясининг жануби-шарқидаги тоғли ўлка. Хабаровск ва Приморе ўлкалари ҳудудида. Шарқда Япон денгизи, ғарбда Ханка — Уссури, шим.ғарб ва шимолида Куйи Амур паеттекисликлари оралигида жойлашган. Шимолдан жанубга 1200 км чўзилган, эни 300 км га яқин. Ўртача бал. 700– 1000 м, энг баланд жойи — 2078 м. (ТардокиЯни). С.А. бир бирига параллел ҳолда чўзилган чуқур дарасимон даре водийлари билан ажралган 8 та тизмадан иборат. Уларнинг сувайирғич қисмида яланг қоялар, шимолий қисмида қад. музликлар релеф шаклида (карр, сирк ва троглар, морена тепаликлари) сақланиб қолган. Шарқда денгизга тик тушади, кўплаб қўлтиқлар билан кесилган. Ғарбий кисми қияроқ. Тектоник жиҳатдан антиклинорий, мезозой ва кайнозой бурмаланиши даврида шаклланган. Мезозой ва қуйи тўртламчи даврларида вулқонлар отилган. С.А.нинг сувайирғич қисми палеозойгача ва палеозой даври, катта қисми мезозой ва кайнозой даврлари тоғ жинсларидан тузилган. Фойдали қазилмалардан тошкўмир, қалай, олтин, полиметалл рудалари, минерал ва термал сувлар бор. Муссон иқлимига эга. Игна баргли ва аралаш ўрмонлар билан қопланган. Энг баланд қисмида тоғ тундра ўсимликлари учрайди. СихотеАлин қўриқхонаси бор.