Siyenit
Сиенит (Сене — Сиена, қад. Мисрдаги Сун ш., ҳозирги Асвон) — интрузив магматик тоғ жинси; асосан, ишқорли дала шпатларидан (60—90%) ҳамда бир ёки бир неча рангли минераллардан (энг ҳарактерлиси амфибол, 10—12% гача) ташкил топган кварссиз, бутунлай кристалланган тоғ жинси. Одатда, кам миқдорда плагиоклаз (олигоклаз, андезин) учрайди. С.ларда баъзида 5% гача аксессор минераллар (апатит, сфен, сиркон, магнетит) бўлади. Ишқорларнинг миқдорига қараб С.лар 3 гуруҳга — нормал ва юқори ишқорли ҳамда ишқорли С.ларга бўлинади. Структураси тўлиқ кристалли ва текис донали ёки порфирсимон. Агарда нефелин қатнашса тог жинси нефелинли С, кам миқдорда кварс бўлса кварсли С бўлади. Ишқорий дала шпатларига (ортоклаз ва бошқалар) нисбатан плагиоклаз миқдори юқори бўлган ҳолда тоғ жинси Сдан сиенитдиорит ва монсонит орқали габброга ўтади (асосли плагиоклазга боғлиқ). Зичлиги 2600—2800 кт/м³. Рангли минералларни ортиши билан нормал С меланократли С.га ва яна шонкинитга айланади. Безак тоши сифатида ва қурилишда ишлатилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |