Siyom
Сиём — илк ўрта асрларда Кеш вилоятидаги мустаҳкам тоғ қалъаси. 8-асрнинг 2-ярмида Муқанна шу ердан туриб қўзғолонга бошчилик қилган. Наршахийнинт ёзишича, "Сом тоғи тепасида ғоятда мустаҳкам бир ҳисор бўлиб, унда оқар сув, дарахтлар ва экин ерлар бор эди. Бу ҳисор ичида ундан ҳам мустаҳкамроқ яна бир ҳисор бор эди. Муқанна уни тузатишга буюрди ва уни тузатдилар. Муқанна у ерга кўп мол ва беҳисоб озиқ-овқат йиғди. Соқчилар тайинлади". Араблар С.ни қамал қилган пайтда қалъадан 30 минг киши чиқиб келган ва яна 2 минг киши ичкарида қолган. Ичкари қалъанинг бир дарвозаси бўлиб, атрофи хандақ билан ўралган. Унда Муқанна хотинлари ва болалари билан яшаган. тарихчи Ибн Шихнанинг ёзишича С.ни Муқаннанинг ўзи қурдирган. тарихчи Ш.Камолиддиновнинг фикри-ча, С. қалъаси Санггардак дарёси водийсида, Шаҳрисабздан шарқдаги Майдонак деган жойда бўлган. 2 минг метр баландликдаги тоғ тепасида 7— 9-асрларга оид улкан қалъа харобалари аниқланган.[1]
Манбалар
- ↑ Камалиддинов Ш.С., Историческая геофафия Южного Согда и Тохаристана по арабоязмчних источникам ИХ — иачала ХИИИ вв., Т., 1996.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Тарихга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |