Сизран — Самара вилоятидаги шаҳар. Волгадаги пристан. Темир йўл тугуни. Аҳолиси 188,3 минг киши (1998). Машинасозлик (оғир машинасозлик, "Сизранселмаш", турбосозлик ва бошқа корхоналар), шунингдек, нефт ва сланецни қайта ишлаш, нефт кимёси саноати корхоналари мавжуд. Қурум ишлаб чиқаришнинг йирик маркази. Озиқовқат, енгил саноат, қурилиш материаллари корхоналари бор. Олий ўқув юрти, ўнга яқин ўрта махсус билим юрти, драма театри, ўлкашунослик музейи мавжуд.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил