СКАЙЛЕБ

СКАЙЛЕБ (инглизча: скйлаб; Скй лабораторй — осмон лабораторияси) — бортида астронавтучувчиси бўлган, космик фазода, Ер атрофида учишга мўлжалланган америка орбитал ст-яси номи. 1973-йил "СКАЙЛЕБ" "Сатурн5" ЭР ёрдамида (учинчи босқичсиз) орбитага чиқарилган. "СКАЙЛЕБ"ни учиришдан мақсад уни орбитада "Аполлон"га туташтириш, инсоннинг узоқ муддат космик учиш шароитига адаптациясини ва Ерга тортилиш реадаптациясини ўрганишга мўлжалланган тиббийбиологик текширишлар ўтказиш, Қуёшни кузатиш, Ернинг табиий ресуреларини ўрганиш, техник эксперимент ўтказиш. Дастлабки орбитанинг перигейи 434 км, апогейи эса 437 км га тенг бўлиб, экваторга огмалиги 50°, даври 93,2 минутни ташкил этади. "СКАЙЛЕБ"нинг массаси 77 т, уз. 25 м, максимал диаметри 6,6 м. Стя блокида яшаш бўлмаси, лаб., ётоқхона, тиббиёт, дам олиш хоналари, ошхона, овқатланиш хонаси, турли машқ ва тажрибалар ўтказиш бўлмалари мавжуд.

Яна қаранг