Skelet

Скелет (лот. скелетос — қуриб қолган) —одам ва ҳайвонлар организмида таянч ва ҳимоя функсиясини бажарадиган қаттиқ тўқималар мажмуи. Бир қанча умуртқасиз ҳайвонларда чиғаноқ ёки кутикуладан иборат ташки С. ривожланган. Ташқи кутикула С. чувалчанглар ва бўғимоёқлилар учун хос. Бўғимоёклилар кутикула Сига оҳак шимилган. Гидроид полиплар колонияси умумий С. — перисарк билан қопланган. Тропик денгизларда кенг тарқалган мадрепор коралларнинг оҳак Си ҳам ташқи ҳисобланади. Ички С. ғовактанлиларда ривожланган бўлиб, оҳак ёки кремний ниналардан иборат. Игнатерилилар Си тери ости бириктирувчи тўқимасида жойлашган, оҳак С. мезодермада ҳосил бўлади. Бошоёқли моллюскалароА бош мияни ҳимоя қилиб турадиган ички тоғай С. мавжуд. Тубан хордалилар (бош қутисизлар)нинг ички Си хордадан ташкил топган. Умурткалиларнинг ички Си жуда мураккаб тузилган бўлиб, бош, тана, ўқ С. (хорда ёки умуртқа поғонаси, қовурғалар) ва оёклар Сидан иборат. Тўгарак оғизлилар ва тоғайли баликларнинг тогай Си ҳаёти давомида сақланиб қолади. Суякли баликлар ва қуруқликда яшовчи умуртқали ҳайвонлар Си вояга етган даврида, асосан, суяклардан ташкил топади. Тоғайли баликларда ички тогай С. билан бирга плакоид тангачалардан иборат ташқи С. ҳам бўлади. Суякли баликлар ва қурук^ликда яшовчи умуртқалилар танасининг оддинги кисми ва бошидаги тангачалар бош қутиси (калла суяги) ва елка камари суяклари билан бирикиб кетади. Тангачалар қолдиғи оёқсиз амфибиялар танасида ва қорин қовурғалар шаклида гаттериялар ва тимсоҳларда сақланиб қолади. Қуруқликда яшовчи умуртқалиларда суяк тангачалар, яъни пластинкалар иккиламчи ҳолда тимсоҳлар ва айрим калтакесакларда пайдо бўлади; тошбакалар ва совутлиларда эса ташқи суяк совут ҳосил бўлган. Тошбақалар совути (косаси) умуртқа поғонаси ва қовурғалар билан қўшилиб кетади. С. суяклари ва тоғайлар ўзаро ҳаракатчан, ярим ҳаракатчан ва ҳаракациз бирикиши мумкин.
Барча умуртқалилар Си умумий тартибда тузилган. Пекин яшаш муҳити шароити С. тузилишининг ўзгаришига олиб келади. Муҳит шароити, айниқса, ҳаракат органлари Снинг тузилишига кўпроқ таъсир қилади. Чунки юриш, югуриш, сакраш, ўрмалаш, сузиш, учиш каби ҳаракатлар Снинг ҳар хил тузилиши билан боғлиқ. Турли хил ҳаракатланишга мосланиш таъсирида ҳаракатланиш органлари С.даги айрим суяклар кучли, бошқалари эса кучеиз ривожланиши, айрим суяклар бошқалари билан қўшилиб кетиши, баъзан аксинча, суяклар сони кўпайиб кетиши (мас, товонкафт суяклари) мумкин.
Айрим ҳолларда ҳаракат органлари бутунлай йўқолиб кетади (оёқсиз сувда ва қуруқликда яшовчилар, илонлар, айрим калтакесаклар).
Одам Си 200 дан ортиқ суякдан иборат бўлиб, тузилиши одамсимон маймунларникига ўхшайди. Одам Си одамсимон маймунлар Сидан калла суяги ҳажмининг катта бўлиши, оёқ ва қўллар, умуртқа поғонаси, чаноқ суягининг бошқача тузилганлиги билан фарқ қилади. Бундай фарқтик юриш ва мия ҳажмининг катта бўлиши билан боғлиқ. Эркаклар С.и оёқ ва қўл суякларининг нисбатан йириклиги, чаноқ суяклари орасидаги тешик кичиклиги, кўкрак қафасининг кенгроқ бўлиши билан хотин-қизлар С.идан фарқ қилади (қаранг Одам, Калла суяги, Умуртқа поғонаси). Соҳиб Рустамов.
Биологияда скелет атамаси остида тананинг қаттиқ таянч тизими тушунилади. Баъзи умуртқасизлар (масалан, ҳашаротлар) скелети танани устидан қоплагани учун экзоскелет (ташқи скелет), кўпчилик умуртқалилар (масалан, сут эмизувчилар) скелети эса тана ичида бўлгани туфайли эндоскелет (ички скелет) деб аталади. Одам скелети (эндоскелет) 206 суякдан иборатдир.
Адабиётлар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |