Skeptitsizm
Скептицизм (юнонча скептомаи — „қараш“, „назар солиш“) нисбатан янги маълумотлардан шубҳаланиб фикрлаш ҳамда шундай фикрлаш усулини қўлловчи фалсафий оқимдир. Илмий скептицизм янги гипотезаларга нисбатан танқидий фикр билдиришда намоён бўлади.
Скептицизм (юн. скептикос кўриб чиқувчи, тадқиқ қилувчи) — ҳақиқатнинг бирон ишончли мезони мавжудлигига шубҳа билан қарайдиган фалсафий нуқтаи назар. Унинг вакиллари обектив воқеликни идрок қилиш мумкинлигига шубҳа қиладилар. С антик жамият инқирозга юз тутган даврда юзага келди. С.нинг ўта шакли агностицизмамр. Унинг ривожланишини 3 даврга ажратиш мумкин: илк С. (Пиррон), Платон академияси Си (Аркесилай, Карнеад), сўнгги давр С.и (Энесидем, Секст Эмпирик ва бошқалар). С.нинг йирик намояндаларидан бўлган Д. Юм фикрича, гарчи обектив реаллик мавжуд, деган ишонч кучли бўлсада, бу ишончни на фан, на амалиёт тасдиклади. Юм табиат ва ундаги хрдисаларни билишда шубҳаланади. Унингча, табиат ўз сирини одамлардан узоқда тутади. Янги давр (ХВИ—ХВИИИ асрлар)да С. ҳурфикрлилик, диний ва фалсафий ақидаларнинг танқиди (М. Монтен, П. Вейл ва бошқалар) синонимига айланган.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |