Skeytbording
Скейтбординг — Америка Қўшма Штатларида пайдо бўлган ҳаракат спорт тури бўлиб, у скейтбордда миниш ва трюкларни бажариш, шунингдек, кўнгилочар машғулот ва транспорт турини ўз ичига олади[1][2]. Бу спорт тури йиллар давомида кўплаб скейтбордчилар томонидан шакллантирилган ва ҳисса қўшиб келинмоқда. 2009-йилги маълумотларга кўра скейтбординг бозорининг йиллик даромади тахминан 4,8 миллиард долларни ташкил этиши ва дунёда 11,08 миллион фаол скейтбордчилар борлиги аниқланган[3]. 2016-йилда илк бор Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига киритилиши ва турли жинс вакиллари учун алоҳида мусобақалар ўтказилиши эълон қилинди[4].
|
Брооклйн, Неw Ёркдаги Барcлайс Cентер олдида скейтбордчи (2019) | |
| Характеристикалари | |
|---|---|
| Аралаш жинс | Турли жинс вакиллари учун алоҳида |
| Олимпик ўйин | 2020 |
| Минтақа | Дунё бўйлаб |
1970-йиллардан бошлаб скейтпарклар скейтборднинг турли хил йўналиши билан шуғулланадиганлар учун ва яқиндан бошлаб скутер учадиганлар учун ҳам қурилган ва қуилиб борябди[5]. Бироқ, скейтбординг спорт тури билан баъзи ноқонуний жойларда, масалан, йўл четлари, зинапоялар, ўриндиқлар ва боғларда шуғулланиш орқали уларга зарар етказилаётгани ҳали ҳам мунозарали баҳс бўлиб қолмоқда[1][6].
Тарихи
1940-1960-йилларда
Биринчи скейтбордлар ёғоч қутилар ёки тахталардан ясала бошланган, пастки қисмга скейт ғилдираклари ўрнатилган. Скейтбордлардан олдин скутерлар тахтанинг олд қисмига бириктирилган ёғоч сандиқлар ва оддий тутқичларни бириктириш орқали ҳосил қилинган[7][5][8]. Оддий қутилардан ясала бошлаган скейтборд тахтаси бугунги кунда скейтборд палубасига ўхшаш тахталарга ўзгартирилди[1].
Скейтбординг, бугунги кунда мавжуд бўлганидек, 1940-йилларнинг охири ёки 1950-йилларнинг бошларида[9], Калифорниядаги сёрфингчилар тўлқинлар текис бўлганда нимадир қилишни хоҳлаган пайтда ўйлаб топилган. Бу йўлакдаги сёрфинг деб номланди ва сёрфингнинг янги бўлими сифатида жуда ҳам оммалашди. Биринчи скейтбордни ким ясаганини ҳеч ким билмайди; бир вақтнинг ўзида бир нечта одамлар скейтборд ясашнинг турли хил ғоялари билан чиққан. Биринчи ишлаб чиқарилган скейтбордлар Лос-Анжелесдаги (Калифорния) сёрфинг дўкони томонидан буюртма қилинган бўлиб, улар сёрфингчилар сёрфинг билан шуғулланишдан ортган вақтларида учишлари учун мўлжалланган. Дўкон эгаси, Билл Ричард, Чикагодаги Роллер Скате Cомпанй билан скейт ғилдираклари тўпламларини ишлаб чиқариш бўйича шартнома тузди[10] ва улар квадрат ёғоч тахталарга бириктирилди. Шунга кўра, скейтбординг дастлаб йўлак бўйлаб сёрфинг деб аталган ва дастлабки скейтборд учувчилари сёрфингдаги услуб ва ҳаракатларга тақлид қилганлар ва ялангоёқ учишган[7][1][11].
1960-йилларга келиб, Жанубий Калифорниядаги Жек, Кипс, Ҳобиэ, Бинг ва Макаҳа каби кам сонли сёрфинг ишлаб чиқарувчилари кичик сёрф тахталарига ўхшаш скейтбордлар қуришни ва ўз маҳсулотларини тарғиб қилишни бошладилар. Скейтборд бўйича энг қадимги кўргазмалардан бири 1963-йилда Макаҳа асосчиси Ларрй Стевенсон томонидан ҳомийлик қилинган ва Калифорниянинг Ҳермоса Беач шаҳридаги Пиэр Авенуэ Жуниор Ҳигҳ Счоолда ўтказилган[12][13][5]. Худди шу скейтбордчилар жамоаларининг баъзилари 1964-йилда Стен Ричардс томонидан мезбонлик қилган Сурфъс Уп номли телекўрсатувда ҳам намойиш этилди, бу скейтбордингни янги ва қизиқарли машғулот сифатида тарғиб қилишга ёрдам берди[14].
Скейтборднинг машҳурлиги кенгайиб борар экан, биринчи скейтборд журнали Тҳе Қуартерлй Скатебоардер 1964-йилда нашр этилган. Журнални нашр этган Жоҳн Северсон ўзининг биринчи таҳририятида шундай ёзган:
Бугунги скейтбордчилар ушбу спорт турининг асосчилари - улар кашшофлар - улар биринчи. Скейтбордингда тарих йўқ - уни ҳозир сиз яратасиз. Спорт шаклланмоқда ва биз ҳозир тўғри иш қилиш спортнинг ёрқин келажагига олиб келишига ишонамиз. Аллақачон, уфқда бўронли булутлар мавжуд бўлиб, спортнинг мухолифлари тақиқ ва чекловлар ҳақида гапиришмоқда.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Борден, Иаин. Скатебоардинг анд тҳе Cитй: А Cомплете Ҳисторй. Блоомсбурй, Лондон, Энгланд: Блоомсбурй Публишинг, 2019. ДОИ:10.5040/9781474208420. ИСБН 9781474208420. ОCЛC 1083120279. Қаралди: 2020-йил 31-декабр.
- ↑ Оcеан Ҳоwелл. „Эхтреме Маркет Ресеарч“. Топиc Магазине. Топиc Магазине (2003). 2012-йил 22-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 17-август.
- ↑ Монтгомерй, Тиффанй „Тҳе стате оф тҳе скатебоардинг индустрй“ (2009-йил 12-май). 2014-йил 12-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 23-июл.
- ↑ „Скатебоардинг Ис Оффиcиаллй ан Олймпиc Спорт. Wҳат Ноw?“ (2016-йил 6-август). 2016-йил 12-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 8-август.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 „Бриэф Ҳисторй оф Скатебоардинг“. ҳттпс://www.ливеабоут.cом. 2017-йил 7-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-апрел.
- ↑ „Скатебоардинг“. Пеннсйлваниа Авенуэ Натионал Ҳисториc Сите Манагемент План: Виситор Информатион, Эдуcатион анд Энжоймент 24–25. Wашингтон, Д.C.: Натионал Малл анд Мемориал Паркс: Натионал Парк Сервиcе: Унитед Статес Департмент оф тҳе Интериор (2014-йил 1-апрел). — „Скатебоардинг дамагес стонеwорк, wаллс, степс, анд сcулптуре ин соме ареас анд пресенц а персистент лаw энфорcемент анд манагемент чалленге. Дамагед ареас инcлуде стоне фаcинг он мемориалс, бенчес, анд отҳер сурфаcес. Мореовер, популар wебситес адвертисе тҳе аттраcтивенесс оф тҳесе ареас фор скатебоардинг, wҳич индиcатес тҳе ларге сcопе оф тҳис чалленге. .... Аcтионс: .... Ин парк ареас реплаcе анд маинтаин “Но Скатебоардинг” сигнс тҳат ҳаве беэн вандализед.“. 2017-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-март.
- ↑ 7,0 7,1 Марcус, Бен; Гргги, Луcиа. Тҳе Скатебоард: Тҳе Гоод, тҳе Рад, анд тҳе Гнарлй: Ан Иллустратед Ҳисторй. МВП Боок, 2011. ИСБН 9780760338056. Қаралди: 2012-йил 26-октябр (2015-йил 20-мартда асл нусхадан архивланган).
- ↑ Брооке, Мичаэл. Тҳе Cонcрете Wаве: Тҳе Ҳисторй оф Скатебоардинг. Wарwиcк Публишинг Инc, 1999. ИСБН 1894020545.
- ↑ „ТҲЕ ПРЕҲИСТОРИC СКАТЕБОАРД?“ (эн). Женкем Магазине (2015-йил 11-феврал). Қаралди: 2022-йил 10-октябр.
- ↑ Cлайман, Андреw „Чиcаго Роллер Скате Cо., эст. 1905“ (2021-йил 28-ноябр).
- ↑ Wейланд 2002, с. 21.
- ↑ Ромпелла, Наталиэ. Фамоус Фирсц: Тҳе Трендсеттерс, Гроундбреакерс & Риск-Такерс Wҳо Гот Америcа Мовинг!. Лобстер Пресс, 2007. ИСБН 9781897073551. Қаралди: 2015-йил 14-ноябр (2016-йил 17-июнда асл нусхадан архивланган).
- ↑ гбеми. „Бриан Логан Интервиэw“. Тҳане Магазине (2012-йил 29-август). 2012-йил 1-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 27-октябр.
- ↑ Смитҳ, Жаcк. Тҳе Скатебоардер'с Жоурнал – Ливес он Боард. Тҳе Морро Скатебоард Гроуп, 2009. ИСБН 9780557100859. Қаралди: 2012-йил 26-октябр (2014-йил 8-июлда асл нусхадан архивланган).
- ↑ Ланнес, Хавиэр „Фиве wритерс тҳат чангед тҳе wай wе реад скатебоардинг магазинес“ (2011). 2012-йил 25-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 12-ноябр.