Skiatron
Скиатрон [юн. скиа — кўланка ва (элек)трон] — қора тасвирли электрон нурли трубка. Экранда оқ фондаги кора чизиклардан иборат тасвир пайдо бўлади. Иши баъзи кристаллар (мас, содалит)ни электронлар билан бомбардимон қилинганда уларнинг ўз рангини ўзгартириши (кррайтириши)гаасосланган. С. маълумотларни узоқ вақт сақлашга ва қайд қилинган тасвирларни кундузги равшан ёруғликда ҳам оддий кўз билан кузатишга, тасвирни катта экранга проексиялаб туширишга имкон беради. С маълумотларни радиолокацион ва телевизион қурилмаларда акс эттиришда қўлланади. Мас, Ой сирти тасвирини катта экранда кузатишда Сдан фойдаланиш мумкин.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |