Sklerit
Склерит — склеранннг яллиғланиши. Ревматизм, сил, подагра, бруцеллёз ва бошқа юқумли касалликлар оқибатида пайдо бўлади. Чуқур ва юза С. фарқ қилинади. Чуқур С.да склеранинг чуқур қатламлари яллиғланади ва турли жойларида тугунлар кўзга ташланади. Яллиғланиш жараёни кўзнинг шох (мугуз) пардасига ва янада чуқурроқ қатламларига тарқалиши мумкин. Тугунлар ўрнида кулранг доғлар крлади. Юза С.да кўз оқи қизариб, шишади ва баъзан шох пардага ҳам ўтади. Кўз ёшланади, бемор ёруққа қарай олмайди, лекин кўриш фаолияти бузилмайди. Баъзан склера абссесси кузатилади, бунда кўз қаттиқ оғрийди, қизаради ва склеранинг айрим жойлари шишади. Касаллик абссесснинг ёрилиши билан тугайди. С. ўз вақтида даволанмаса, кератит ҳамда иридоциклитга сабаб бўлиши мумкин. Беморни мутахассис врач даволайди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |