Skorodit
Скородит (юн. скородон — саримсоқ; зарб билан урилганда саримсоқ хиди чиқади номи шундан) — арсенатлар синфига мансуб менерал, таркиби Ғе {АсО4}2Ҳ2О. Таркибида 7,1% гача А12О3 бўлган хиллари — алюмоскородит, 16% гача Р,О5 бўлган хиллари фосфоскородит деб номланади. Ромбик сингонияда кристалланади. Ранги оч яшилдан қўнғир тусгача. Қаттиклиги 3,5—4,0. Зичлиги 3,1—3,3 г/см³. Кристаллари дипирамида, таблетка, призма шаклларида; одатда зич, тупроқсимон агрегатлар; пўстлоқ, сферолитлар майда кристалли друзалар ҳолида учрайди. Одатда, кўпинча олтинни ўзида йиғувчи минерал — арсенопиритнинг оксидланиши натижасида ҳосил бўлади. С. олтин конининг даракчиси сифатида маълум. Ўзбекистоннинг кўп ҳудудларида учрашига карамай, фақат Бурчмуллада муфассал ўрганилган. Хорижда Германия (Саксония), АҚСҲ, Бразилия, Байкалорти ва Уралда С. конлари мавжуд. Тожикистоннинг Такели, Мосриф конларида учрайди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |