Скрипка (славянча скри — ғижирламоқ) — торли камонли мусиқа чолғу асбоби. Скрипкасимон чолғу асбоблари орасида (С, алт, виолончел, контрабас) етакчи, энг баланд регистрли соз. 4 та тори квинта интервали бўйича созланади. Диапазони 4 октавадан ошиқ. Умумий уз. — 600 мм. Скрипканинг классик шакли 15 —ХВИ асрларда Италия ва Франсияда юзага келган. 17— ХВИИИ асрларда Шимолий Италия, айниқса, Кремона усталари А. ва Н. Амати, Ж. Гварнери, А. Страдивари ва бошқалар скрипканинг мукаммал намуналарини яратишган. Скрипкалар симфоник оркестр ва чолгу ансамбллар асосини ташкил қилади. 17— ХВИИИ асрлардан скрипкада якканавозлик санъати ривожланиб келмоқда, скрипка мусиқаси яратилмоқда. Бу соҳада ХИХ асрда виртуоз скрипкачи ва машҳур композиторлар Н. Паганини, П. Сарасате ва бошқаларнинг хизмати катта бўлди. ХХ аср скрипкачиларидан Ф.Крейслер (Австрия), И. Менухин (Англия), И. Стерн, И. Перелман (АҚСҲ), А.С.Муттер (Германия), Ш. Минс (Исроил), Г. Шеринг (Мексика), Д. Ойстрах, Л. Коган, М. Венгеров (Россия), Г. Крем ер (Латвия) ва бошқалар машҳур. Ўзбекистонда М. Рейсон, Н.Повер, В. Юденич ва бошқа скрипкачилар танилган. Ҳозир ёш авлод ижрочиларидан Д.Холиқов, Н. Ҳошимов, Т.Яхшибоев ва бошқалар халқаро танловларда ғалабаларга эришган. Ўзбекистон композиторлари скрипка учун консертлар (Ик. Акбаров, С.Жалил ва бошқалар), сонаталар (Г. Мушел, Н.Зокиров ва бошқалар) каби асарлар яратишган. ХХ аср бошидан ўзбек (Андижон мактаби ва бошқалар) созандалари баъзида скрипкадан ғижжак ўрнида фойдаланишади.

Скрипка

Замонавий стандард скрипканинг олди ва ёнидан кўриниши
Торли асбоб
Тури

Торли асбоб
Ҳорнбостел–Сачс классификацияси 321.322-71
(Композит хордофон)
Регистри

(стандарт созланган скрипка)

Асосий услублар:

  • Детачé — ҳар бир нота камончанинг алоҳида силжиши ва унинг йўналишини ўзгартириш билан олинади;
  • Мартелé — камончанинг итариши билан олинадиган штрих;
  • Стаccато — камонча билан пастга ва тепага тўхтаб-тўхтаб юргазиш;
  • Стаccато волант — Стаккатонинг яна бир кўриниши. Чалиш давомида камонча сакраб, симлардан узоқлашади;
  • Спиccато — сакровчи штрих, жуда енгил стаccато;
  • Тремоло — бир товушнинг кўп маротаба тез-тез такрорланиши;
  • Легато — товушларнинг бир маромда, тўхташларсиз ижро этилиши;
  • Cол легно — камончанинг ёғочи билан симга урилиши. Бу товушдан бастакорлар симфоник мусиқада фойдаланадилар.