Слай Купер (инглизча: Слй Cоопер) — Суcкер Пунч Продуcтионс ва Санзару Гамес томонидан ПлайСтатион 2, ПлайСтатион 3 ва ПлайСтатион Вита учун ишлаб чиқилган Слй Cоопер видеоўйинлари сериясидаги персонаж.

Слай — бир қатор ўйинларнинг бош қаҳрамони, Купер тўдасининг асосчиси ва етакчиси. У Тҳиэвиус Раccоонус китобида қайд этилган аждодларининг махсус ўғрилик техникасига эга.

Хусусиятлари

Слй — антропоморф енот, унинг аждодлари барча даврларда машҳур ўғрилар бўлган. Слай 8-ёшга тўлганда, унинг ота-онаси Фиэндиш Фиве гуруҳи томонидан ўлдирилган, унинг аждодларининг ўғрилик усуллари ҳақидаги китоби эса ўғирлаб кетилган. Слай бир маконга тушиб қолади, у ерда тошбақа Бентли ва бегемот Мюррей билан учрашади ҳамда улар билан ўғрилар тўдасини тузади[1].

Слай жуда чаққон ва абжир, у илмоқли таёқ ёрдамида деворлардаги нотекисликлардан фойдаланиб, қувурларга, карнизларга, арқонларга ва ҳоказоларга чиқишга уста. Бундан ташқари, у бирор жойга сездирмай кириш ёки таъқибдан қочиш учун турли хил қурилмалардан, масалан, делтплан, тутунли шашкалар, реактив этиклар, уйғоткичлар ва бошқалардан фойдалана олади. Ўз аждодларининг техникасини ўзлаштириб, Слай турли хил қобилиятларга эга бўлади, масалан, вақтни секинлаштириш, кўринмаслик, қаттиқроқ ҳужумлар ва бошқалар. Слай Илмоқли таёқ ишлатиб душманлардан пул ва бошқа нарсаларни сездирмай ўғирлаши мумкин.

Шунга қарамай, Слай дўстларига содиқ қолади ва уларни барча бойликдан устун қўяди.

Бугунги кунга қадар чиқарилган барча ўйинларда Слай Cооперга инглиззабон актёр Кевин Миллер овоз берган, аммо 2014-йил 28-январда „Слй Cоопер“ филмининг трейлери чиқди, унда Слайга канадалик актёр Иан Жеймс Корлетт овоз беради.

Танқидчиларнинг фикри ва маданий таъсири

ГамесРадар Слайни „Ўн йилликнинг энг яхши 25 та янги қаҳрамони“ сафига киритди (инглизча: Тҳе 25 бест неw чараcтерс оф тҳе деcаде) ва „Жентлмен ўғри“ архетипи видеоўйинларда жуда кам ифодаланганлигини таъкидлади[2]. У, шунингдек, „Ўн йилликнинг энг жозибали янги қаҳрамонлари“ рўйхатига киритилган (инглизча: Тҳе сехиэст неw чараcтерс оф тҳе деcаде), Слай — бу романнависилар ёзмоқчи бўлган характер тури эканлигини таъкидлади[3]. 2002-йилда ўйин ишлаб чиқувчилар конференсиясида Слай „Йилнинг энг яхши асл қаҳрамони“ номинациясида ғолиб чиқди (инглизча: Тҳе Бест Оригинал Гаме Чараcтер оф тҳе Еар)[4]. 2012-йилда ГамесРадар уни 74-энг яхши видеоўйин қаҳрамони деб атади[5].

Манбалар

  1. ↑ Жуан Cастро. „Тҳе Оригинс оф Слй Cоопер - ПС2 Феатуре ат ИГН“. ИГН (2006-йил 5-январ). 2011-йил 29-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 6-июн.
  2. ↑ „Тҳе 25 бест неw чараcтерс оф тҳе деcаде“. ГамесРадар (2009-йил 29-декабр). 2011-йил 15-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 6-июн.
  3. ↑ „Тҳе сехиэст неw чараcтерс оф тҳе деcаде“. ГамесРадар (2009-йил 30-декабр). 2011-йил 15-июнда асл нусхадан архивланган.
  4. ↑ „Гаме Девелоперс Чоиcе Онлине Аwардс Арчиве 3рд Аннуал ГДCА“. 2010-йил 23-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 6-июн.
  5. ↑ „100 бест ҳероэс ин видео гамес“. ГамесРадар. Қаралди: 2013-йил 20-апрел.