Слоугҳ (/слаʊ/) (талаффузи: Слау) — Англиянинг Беркшир шаҳридаги худди шу номдаги унитар ҳокимиятдаги йирик шаҳар ва Салт Ҳиллдан (Букингемшир тарихий округининг[1] ичида, Лондон шаҳрининг марказидан 20 миля (32 км) узоқликда) ғарбда жойлашган. У Темза водийсида ва Лондон ҳудудида М4, М40 ва М25 автомобил йўллари кесишмасида жойлашган. 2020-йилда шаҳар аҳолиси 164,793 кишидан иборат эди[2]. 2011-йилда туманда 140 713 нафар аҳоли истиқомат қилган[3].

А4 ва Буюк Ғарбий магистраллари шаҳар орқали ўтади. Cроссраил йўли орқали Лондон марказига бориш мумкин.

Слоугҳ аҳолиси Бирлашган Қиролликдаги этник жиҳатдан энг хилма-хил аҳолига эга бўлиб[4][5], 1920-йиллардан буён бутун мамлакат ва ҳатто бутун дунёдан одамларни меҳнатга жалб қиладиган шаҳар ҳисобланади, бу эса уни йирик савдо марказига айлантиришга ёрдам берди. 2017-йилда ишсизлик даражаси 1,4 % ни ташкил этган[6], бу Буюк Британиядаги ўртача ишсизлик даражасининг 4,5 % нинг учдан бир қисми деганидир[7].

Слоугҳ Буюк Британиядаги глобал компанияларнинг бош қароргоҳлари жойлашган шаҳарлар ичида Лондондан кейинги ўринда турувчи энг юқори консентрацияга эга бўлган шаҳар ҳисобланади. „Слоугҳ Традинг Эстате“ Европадаги энг йирик саноат мулки бўлиб, 400 та корхонада 17 000 дан ортиқ иш ўринларини яратилган[8]. Шаҳарда Блаcкберрй, МcАфеэ, Бургер Кинг, ДҲЛ, Телефониcа ва Лего компанияларининг бош офислари мавжуд[9].

Этимологияси

Собиқ ГWР 6664 локомотиви Слоугҳдаги двигател омбори ёнида суратга олинган, 1955-йил октябр
1975-йилда[10] очилган Брунел автовокзали ва автотураргоҳи ҳозир „Ҳарт оф Слоугҳ“ лойиҳаси устида иш бошланган;иги сабабли бузиб ташланган[11].
Слоугҳ Ҳигҳ Стреэт, 1978-йил

Бу ном биринчи марта 1195-йилда Сло сифатида қайд этилган. Бу биринчи навбатда шарқдаги Уптон ва ғарбдаги Чалвей ўртасида, тахминан „Cроwн Cроссроадс“ атрофидаги қишлоқ номидан келиб чиққан бўлиши мумкин, у ердаги Wиндсор (ҳозирги А332) йўли Буюк Ғарбий йўл билан туташган[12]. ХИИИ асрда қирол Генрих ИИИ Cиппенҳам саройида яшаганди. Слоуугҳтдаги Уптон судининг бир қисми 1325-йилда қурилган, Ланглейдаги Авлиё Марям черкови[13] ХИ аср охири ёки ХИИ аср бошларида қурилган бўлса-да, у бир неча бор қайта тикланган ва кенгайтирилган.

Географияси

Слоугҳ Чаринг Cроссдан 20 миля (32 км) ғарбда, Лондон марказидаги Wиндзордан 2 миля (3 км) шимолда, Маиденҳеаддан 5 миля (8 км) шарқда, Ҳигҳ Wйcомбедан 11 миля (18 км) жануби-шарқда ва Реадинг округи шаҳарчасидан 19 миля (31 км) шимоли-шарқда жойлашган. Слоугҳ Буюк Лондон шаҳар ҳудудида ва Лондоннинг Ҳиллингдон ва Ҳоунслоу билан чегарасида, Ҳитроу аэропортидан 5 мил узоқликда ўрнашган. Яқин атрофда яъни шимоли-шарқда Уҳбридге ва шимолда Беаконсфиэлд шаҳарлари бор.

Ҳозир Слоугҳни ташкил этувчи ҳудуднинг аксарияти қадимда Букингемширнинг бир қисми бўлган, аммо Пойл ҳудуди тарихан Мидлесехда бўлган. Шаҳар Буюк Ғарбий йўл бўйлаб қишлоқларнинг кенгайиши ва бирлашиши натижасида ривожланган. Йиллар давомида Слоугҳ жуда кенгайиб, бир қатор қишлоқларни қамраб ола бошлаган. Ҳозир Слоугҳ шаҳар атрофида бўлган қишлоқлар орасида Чалвей, Cиппенҳам, Cолнброок, Ланглей, Пойле, Уптон ва Wехҳам мавжуд.

Таълим

Слоугҳда кўплаб бошланғич ва ўрта таълим мактаблари мавжуд. Бундан ташқари, Шарқий Беркшире коллежи ҳудудда ўз кампусига эга. Слоугҳ мактаблари ГCСЕ даражасида мамлакатдаги энг яхши таълим муассасалари ичида кучли 10 таликка киради. 2011-йилда ўқувчиларнинг 68,1 %и камида 5 А*-C даражаси (инглиз тили ва математика билан) билан мактабни тугатган. Республикада ўртача кўрсаткич 58,9 % ни ташкил қилади[14].

„Тҳамес Валлей Университй“(Темза водий университети) Слоугҳ кампуси ҳозир Ҳеарт оф Слоугҳ лойиҳаси туфайли ёпилган. Янги кампус 2013-йилда Ғарбий Лондон университети таркибида очилиши режалаштирилган эди. Бироқ, 2022-йил март ойи ҳолатига кўра ҳеч қандай ўзгаришлар кузатилмаган. Аслида университетнинг аввалги биноси сотиб юборилган.

Манбалар

  1. ↑ „Паришес: Слоугҳ“. Бритиш Ҳисторй Онлине. Институте оф Ҳисториcал Ресеарч. Қаралди: 11-октабр 2020-йил.
  2. ↑ „Слоугҳ“. Cитй Популатион Де.. Қаралди: 16-май 2022-йил.
  3. ↑ „Слоугҳ“. Cитй Популатион. Қаралди: 16-май 2022-йил.
  4. ↑ Фоcус он Этҳниcитй анд Диверситй. УК Натионал Статистиcс. Ретриэвед 16 Фебруарй 2008.
  5. ↑ Травис. „Оффиcе фор Натионал Статистиcс сурвей“ (23-сентабр 2010-йил).
  6. ↑ Билтон, Ричард. „Слоугҳ: Wҳат ис ит лике то ливе ин 'иммигратион тоwн'?“. ББC Неwс (27-феврал 2017-йил).
  7. ↑ „Унемплоймент - Оффиcе фор Натионал Статистиcс“. www.онс.гов.ук.
  8. ↑ „Слоугҳ Эстатес петитион то Парлиамент, Cроссраил билл 2005–06“.
  9. ↑ „Cентре фор Cитиэс“.
  10. ↑ п11, Тҳе Чангинг Фаcе оф Слоугҳ, Слоугҳ Мусеум, Бреэдон Боокс, Дербй, 2003
  11. ↑ „Ҳеарт оф Слоугҳ беац фастер“ (24-март 2010-йил).
  12. ↑ Фрасер (1973), п. 4.
  13. ↑ „Ст Марй тҳе Виргин Чурч“. финдачурч.cо.ук. 24-сентабр 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-август 2022-йил.
  14. ↑ „Скиллс & Эдуcатион“. Слоугҳ Меанс Бусинесс. 2014-йил 8-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-январ 2014-йил.