Словаклар (ўзларини словацлар деб аташади) — халқ, Словакия Республикасининг асосий аҳолиси. 5,6 млн. киши, жумладан, Словакияда тахминан 4,5 млн. киши (1990й.лар ўрталари). Словак тилида сўзлашади. Диндорлари — католиклар, протестантлар ва униатлар ҳам бор.

Археологик тадқиқотлар С.нинг аждодлари — ғарбий славян қабилалари ҳозирги Словакия ҳудудида ИВ—В асрда пайдо бўлганлигини кўрсатади. С ХИ аср дан ХХ асрга қадар Венгрия таркибида яшаган, лекин ўз миллий маданиятини сақлаб қолган. ХИХ асрда миллат бўлиб шаклланган. 1918-йилда Чехословакия таркибига кирган. С 1992-йил 17 июлдан мустақил давлат барпо этганлар. С. деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик, кулолчилик билан шуғулланади; бир қисми саноатда банд.