Словакия (словакча: Словенско), Словак Республикаси (словакча: Словенскá република) — Марказий Европада жойлашган давлат. Майдони — 49 минг км². Аҳолиси — 5,41 млн. киши (2012). Маъмурий жиҳатдан 8 ўлкага бўлинади. Пойтахти — Братислава шаҳри.

Словак Республикаси
Словенскá република
Шиор: Й'о`қ
Мадҳия: Над Татроу са блýска
Location of Slovakiya
Пойтахт Братислава
Расмий тил(лар) Словакча
Ҳукумат Парламентлик Республика
Андреж Киска
Роберт Фиcо
Мустақиллик (Чехословакия бо`линишида)
• Сана
1-январ 1993
Майдон
• Бутун
48,845 км2 (130-ўрин)
• Сув (%)
аҳамияциз
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
5,431,363 (110-ўрин)
• Зичлик 111/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$85,560 мил. (60-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$15,753
Пул бирлиги эуро (€)
Вақт минтақаси УТC+1
• Ёз (ДСТ)
УТC+2
Қисқартма ЛО
Телефон префикси 421
Интернет домени .ск

Давлат тузуми

Словакия — республика. Амалдаги конституцияси 1992-йил 1-сентабрда қабул қилинган (1999-йил тузатишлар киритилган). Давлат бошлиғи — президент (2019-йилдан Зузана Čапутовá), у умумий тенг ва тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни бир палатали парламент — Миллий кенгаш, ижрочи ҳокимиятни ҳукумат амалга оширади.

Табиати

Словакия — тоғли мамлакат. Ҳудудининг аксарият қисми Ғарбий Карпат тоғлари доирасида (Словакия Рудали тоғлари ва бошқалар) жойлашган. Лисец шаҳридаги Злати Врх базалтли тепалиги табиат ёдгорлигидир. ГерлаховскиШтит тоғи (2655 м) — Ғарбий Карпат тоғларининг энг баланд нуқтаси. Жанубини Ўрта Дунай текислигининг бир кисми эгаллаган. Словакияда қўнғир кумир, темир, марганец, полиметалл рудалари, сурма, магнезит конлари бор. Иклими мўътадил, континентал. Текисликларда ўртача темпатура январда –Г дан –4°, Карпат тоғида –10° гача, июлда 19– 2Г, тоғларда 4° гача. Йиллик ёғин текисликларда 450–700 мм, тоғларда 2100 мм гача. Словакия дарёлари (Дунай ва унинг ирмоклари, Морава, Ваг, Грон ва бошқалар) гидроэнергиянинг муҳим манбаларидир. Словакия тоғлари ўрмонлар билан крпланган (мамлакат ҳудудининг 1/3 кисми). Жанубий қияликларда кенг баргли ва аралаш, шимолий қияликларда игна баргли дарахтлар ўсади. Текисликларда деҳқончилик қилинади. Ҳайвонлардан қўнғир айиқ, бўри, силовсин, тўнғиз, қуён, олмахон, типратикан, турли қушлар бор, даре ва кўлларда балиқ кўп.

Аҳолиси

Аҳолисининг кўпчилиги — словаклар (87%), шунингдек венгер, чех, украин ва бошқа ҳам яшайди. Шаҳар аҳолиси 56,8%. Расмий тил — словак тили. Диндорларнинг аксарияти — христиан (католик)лар. Йирик шаҳарлари: Братислава, Кошице, Прешов.

Тарихи

Словакия ҳудудида палеолит даврида манзилгохлар бўлганлиги маълум. Мил. ИИИ—ИВ асрларда славянлар кўчиб келган ва 1минг йиллик ўрталарида етакчи этник гуруҳ бўлиб қолган. ВИИ асрда С илк славян Само давлати таркибига, ИХ—Х асрларда Буюк Моравия давлати таркибига кирган. ХИ аср ўрталарида Словакияни венгерлар босиб олиб, чехморава ва словак қабилалари асосида ягона элат ҳосил бўлиш жараёнига халақит бердилар. ХИИИ—ХИВ асрларда Словакия немислар кулига ўтди. ХВИ аср ўрталарида Снингжан.ни турклар босиб олди, қолган худуди ХВИИ аср охирида Габсбурглар монархияси таркибига киритилди. 1718 аср бошларида Словакияда бир неча бор деҳқонлар қўзғолони (1618, 1631-32, 1648, 1660, 1711), ҳунарманд ва шаҳар йўқсилларининг норозилик чиқишлари (1606, 1609, 1626, 1632, 1640) бўлди. Словакия деҳқонлари Ракоци Ференс ҳаракатида (1703–11) қатнашдилар. 1848–49 йил Австрия инқилоби вақтида Словакия миллий ҳаракати арбоблари демократик ўзгаришларни амалга оширишни, словак халқининг миллий тенг ҳуқуқлилигини талаб қилиб чиқдилар, аммо Венгрия ҳукумати бу талабни рад қилди. Австрия-Венгрия давлати ташкил топиши (1867) билан Венгрия таркибида қолди. Биринчи жаҳон уруши йилларида Словакияда чет эл ҳукмронлигига қарши миллий озодлик кураши кучайди. 1919-йил 16-июнда Прешовда Словак Совет республикаси эълон қилинди, бироқ 7-июлда интервенсиячи қўшинлар томонидан тормор этилди. Австрия-Венгрия барбод бўлгач, Словакия 1919-йил 30-октабрда Чехия ва Словакиянинг ягона давлатга бирлашуви натижасида 1918-йил ташкил топган Чехословакия давлати таркибига кирди. 1938-йил Мюнхен битимита кўра, Словакиянинг жанубий туманлари Чехословакиядан Венгрияга олиб берилди, қолган ҳудудда 1939-йил словак фашистлари Германия паноҳидаги „мустақил“ С давлати ташкил этилганини эълон қилдилар. Шу йилдан Словакияда Қаршилик кўрсатиш ҳаракати авж олди. 1944-йилги Словакия миллий қўзғолони Словакиянинг 2/3 қисмигаёйилди. 1945-йил майда Словакия бутунлай озод қилинди. Словак ва чех ерлари Чехословак республикаси доирасида қайта бирлаштирилди. Словакия 1948-йил 9-майдан Чехословак Халқ Демократик Республикаси, 1960-йил 11-июлдан Чехословак Социалистик Республикаси, 1990-йил 29 мартдан Чехословак Федератив Республикаси, 1990-йил 20-апрелдан 1992-йил 31-декабргача Чех ва Словак Федератив Республикаси таркибида бўлди. 1992-йил 17-июндаги Декларацияда республика суверенитети эълон қилинди. Словакия — 1993-йилдан БМТ аъзоси. 1992-йил 24-январда Ўзбекистон Республикаси суверенитетини тан олган ва 1993-йил 1-январ дан дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрамлари — 29-август — Словакия миллий қўзғолони куни (1944), 1-сентабр — Конституция куни (1992).

Асосий сиёсий партиялари, касаба уюшма ташкилотлари

Демократик Словакия учун ҳаракат — Халқ партияси, 1991-йилда асос солинган; Словакия демократик иттифоқи, 1995-йил тузилган; Словакия деҳқонлар партияси, 1990-йил ташкил этилган; Словакия ишчилари бирлашмаси, сиёсий партия сифатида 1994-йил рўйхатга олинган; Сўл демократлар партияси, 1991-йил тузилган; Словакия миллий партияси, 1989-йил асос солинган; Венгер христиан демократик ҳаракати, 1990-йил ташкил этилган; Словакия христиандемократик иттифоқи партияси, 2000-йил рўйхатга олинган. Словакия Республикаси касаба уюшмалари конфедерацияси, 1990-йил асос солинган.

Хўжалиги ва саноати

Словакия — индустриалаграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши 33,4%, қишлоқ хўжалигининг улуши 4,8%, хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши 61,8%.

Саноатида, асосан, маҳаллий минерал хом ашё (қунғир кумир, лигнит, темир руда) негизида кончилик ва металлургия саноати ривожланган. Чўян, пўлат ва прокатнинг кўп қисми Кошицедаги металлургия комбинатида, алюминий (четдан келтирилган бокситдан) ЖярнадГрономда, мис Кромпахида ишлаб чиқарилади. Машинасозлик саноати ривожланган: радиоприемник, телевизор, совиткич, мотоцикл, кема, подшипник, юк вагонлари, станок, электротехника ускуналари ва бошқа ишлаб чикарилади. Киме ва нефт кимёси саноати (нефт маҳсулотлари, минерал ўғит, пластмасса, синтетик тола ва бошқалар) четдан олинган нефт ва газ асосида ишлайди. Йирик ўрмон, ёғочсозлик, қурилиш материаллари саноати барпо этилган. Тўқимачилик, кўнпоябзал, озиқ-овқат корхоналари бор. Асосий саноат марказлари — Братислава ва Кошице. Йилига ўртача 24,7 млрд. кВцоат электр энергия ҳосил қилинади. Унинг кўпчилик қисмини ГЕСлар беради, ЯсловскаБогуницеда АЭС бор.

Қишлоқ хўжалигининг асосий тармоғи — деққончилик. Буғдой, маккажўхори, арпа, қанд лавлаги, мойли экинлар ва бошқа экилади. Боғдорчилик ва токчилик ривожланган. Гўшцут, гўштжун чорвачилигига асосий эътибор берилади (чўчқа, қуй, қорамол, парранда боқилади).

Транспорти

Темир йўли узунлиги 3,7 минг км, автомобил йўллари узунлиги 17,9 минг км. Дунайда кема қатнайди. Дарё портлари: Братислава, Комарно. Четга машина ва ускуна, нефтни қайта ишлаш, кимё ва ёғочсозлик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва бошқа сотади. Четдан нефт ва табиий газ, озиқ-овқат, машина ва ускуналар олади. Чехия, Германия, Россия ва бошқа билан савдо қилади. Пул бирлиги — Словакия кронаси.

Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари

Маорифи бошланғич ва ўрта мактаб таълимидан иборат. 614 ёшдаги болалар учун мажбурий таълим жорий этилган. Касб таълими ўрта ҳунартехника мактабларида берилади. 14 олий ўқув юрти бор. Йириклари: Братислава университети, Словакия олий техника мактаби, Олий иқтисодий мактаб, консерватория — ҳаммаси Братиславада; П. Шафарик номидаги университет, Олий ветеринария мактаби, Олий техника мактаби — Кошицеда; Олий транспорт мактаби — Жилинда ва бошқа Асосий илмий муассасаси — Словакия Фанлар академияси. Братиславада Вирусология институти, пайвандлаш ва педагогика илмийтадқиқот институтлари ва бошқа, Жилинда гидрология илмий тадқиқот маркази ва геология маҳкамаси, Мартинда Словакия матицаси (маданий-маърифий маркази) бор. Йирик кутубхоналари: Словакия матицаси кутубхонаси (1863), Братиславадаги университет кутубхонаси (1919), Кошицедаги Давлат илмий кутубхонаси (1657) ва бошқа Асосий музейлари: Братислава ва Мартиндаги Словакия миллий музейлари, Кошицедаги Шарқий Словакия музейи, Банска Бистрицадаги Словакия миллий қўзғолони музейи ва бошқа

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви

Асосий газета ва журналлари: „Правда“ („Ҳақиқат“, словак тилида чиқадиган мустақил кундалик газета, 1920-йилдан), „Глас люду“ („Хатқ овози“, словак тилида чиқадиган кундалик газета, 1954-йилдан), „Народна оброда“ („Миллий тикланиш“, словак тилида чиқадиган кундалик газета, 1990-йилдан), „Ролницке новини“ („Деҳқонлар газетаси“, словак тилида чикадиган кундалик газета, 1946-йилдан), „Смена“ („Ўринбосар“, словак тилида чиқадиган кундалик ёшлар газета, 1948-йилдан), „Уй со“ („Янги сўз“, венгер тилида чиқадиган кундалик газета, 1948-йилдан), „Беседа“ („Гурунг“, словак тилида чиқадиган ҳафтанома, 1990-йилдан), „Вечер“ („Оқшом“, словак тилида чиқадиган кечки газета, 1990-йилдан). Словакия Республикаси телеграф агентлиги, ахборот маҳкамаси, 1992-йил тузилган. Словакия радиоси 1926-йилдан, телевидениеси 1956-йилдан ишлайди.

Адабиёти

Словакия ёзувининг пайдо бўлиши акаука Кирилл ва Мефодийларнинг Буюк Моравия давлати ҳудудидаги фаолияти билан боглиқ (ИХ асрнинг 2-ярми). Қад. адабиёт инсонпарварлик ва озодлик рухи билан суғорилган. 17– ХВИИИ асрларда Я. Вавринец, М. Раковский, Ш. Пиларик ва Г. Гавлович каби ёзувчилар ижод қилди. Миллий уйғониш бошланиши билан Маърифатпарварлик адабиёти ривожланди (ХВИИИ аср охири — ХИХ аср бошлари). Ёзувчи Й. Байза, Ю. Фандли, филолог А. Бернолак бу даврнинг таникли вакилларидир. Б. Таблиц ва Я. Голлий шеъриятида, Я. Халулка драматургиясида, П. Й. Шафарик ва Я. Коллар адабийилмий фаолиятида славянлар бирлиги ифодаланган. ХИХ аср 40–70йилларида миллий озодлик ҳаракатининг ғоявий раҳбари Л. Штур бошлиқ инқилобий романтикларнинг ижодида ватанпарварлик ғоялари фолклор анъаналари усулида тарғиб қилинди. Й. Заборский насри ва драматургиясида, П. Гвездослав, С. Ваянский, М. Кукучин назми ва насрида реализм услуби қиёмига етказилди. ХХ аср бошларида словак модерни деб аталган адабий гуруҳ (И. Краско, В. Рой, И. Галл) шаклланиб, реализм, модернизм, символизм ижодий принсипларини умумлаштирди. Ф. Крал, Л. Ондреёв, Я. Есенский насри, Я. Поничан назми танқидий реализмнинг юксак намуналаридир. Иккинчи жаҳон урушидан кейин халқнинг фашизмга қарши кураши тарихи ва янги ҳаёт қурилиши муаммолари адабиётнинг етакчи мавзуи бўлди. Ф. Гечко, Р. Яшик, А. Беднар, К. Лазарева, В. Минач романлари, А. Плавка, П. Горов, В. Мигалик, Я. Костра шеърлари ХХ асрнинг 2-ярмидаги энг машҳур асарлардир.

Меъморлиги ва тасвирий санъати

Словакия ҳудудида Қад. Рим иморатларининг крлдиклари сақланиб қолган. Диний иншоотлар ва роман услубидаги қасрлар (Нитрадаги 1200-йилга оид авлиё Эмерам базиликаси, ХИИ асрга оид Скалицадаги 2 ярусли капелларотонда, 1228-йилга оид Дяковса, ХИИ асрга оид Дражовса черковлари, ХИИ асрга оид Оравский қасри ва бошқалар) словак меъморлигининг дастлабки обидаларидир. 14– ХВ асрларда готика услуби урф бўлди (Кошицедаги кафедрал собор, 1382– 1499; Братиславадаги соборлар, ХИВ—ХВ асрлар ва бошқалар). ХВИ асрда Уйғониш даври меъморлиги таркала бошлади (БанскаБистрицадаги ратуша, 1510; Прешов, Левоч, Бардеёв ва бошқа жойлардаги уйжой бинолари). ХВИИ—ХВИИИ асрларда барокко услуби, айниқса, сезиларли из крлдирди. Братиславадаги Троица черкови (1717–35), илк классицизм нишоналари бўлган Бош сарой (1778–81, меъмор М. Гефеле), Кошицедаги ратуша (1756) шу жумлага киради. ХВИИИ аср охири ва ХИХ аср бошларида заминдорларнинг ҳовлижойлари, шаҳар ва қишлоқлар қурилишида классицизм, ХИХ аср охири ва ХХ аср бошларида модерн услуби устун бўлди. Турар жойлар ва черковлар ёғоч, тош ва пишик, ғиштдан қурилди. ХХ асрнинг 2-ярми қурилишида замонавий материаллардан фойдаланилди (Братиславадаги Олий техника мактаби биноси, Дунай устидаги кўприк, „Киев“ меҳмонхонаси ва бошқалар).

Словакия ҳудудида ибтидоий санъат ёдгорликлари (палеолит даврига хос аёллар ҳайкалчалари, неолит сополи, фракий, скиф, келт, қад. славян ва бошқа қабилалардан қолган буюмлар) сақланган. ИВ асрга оид қабрлардан жез анжомлар, олтин ва кумуш буюмлар топилган. ХИВ—ХВ асрлар ранг-тасвир асарлари (СпишскаКапитулдаги авлиё Мартин черкови, 1317) диққатга сазовор. ХВИ аср бошларида Уйғониш даври, ХВИИ асрда барокко санъати ривожланди. ХИХ—ХХ асрларда Й. Чаусиг, К. Либай, В. Климкович, Й. Ганула, Л. Чордак, Ф. Упрка, М. Бенка, О. Дубай каби рассом ва ҳайкалтарошлар ижод қилдилар. Замонавий тасвирий санъат усталари орасида В. Глубучек, Я. Кулих, Й. Кузма, Я. Яношка ва бошқаларларни кўрсатиш мумкин.

Мусиқаси

Словакия халқ мусиқа ижодиёти жанрларга бой. Улар орасида эпик, севги, диний ва маросим қўшиқлари, балладалари учрайди. Кўшиқлар бир овозли, 4 ва 5 товушкаторли диатоникага асосланган. Фришка ва одземок рақслари машҳур. Чолғу асбоблари — фуяра, чўпон найлари, гайда ва бошқа ИХ—Х асрларда профессионал мусиканинг илк шакллари (черков айтимлари),ХВ асрдан кўп овозли мусиқа пайдо бўлди. Миллий композиторлик мактабининг асосчиси Я. Л. Белла „Такдир ва идеал“ симфоник поэмаси (1878), „Темирчи Виланд“ операси (1890)ни яратди. ХХ аср бошларида турли опера ва хор жамоалари тузилди. 1919-йил ташкил этилган мусика мактаби 1928-йил Мусиқа ва драма академиясига, 1941-йил консерваторияга айлантирилди. Братиславада словак камер оркестри (1960), Олий нафис санъат мактаби (1949) ташкил топди. Композиторлар Э. Сухон, А. Мойзес, дирижёрлар Л.Словак, Л. Райтер, пианиночилар М. Карин, К Гавликова, П. Топерсер, скрипкачилар А. Можи, Т. Гашпарек, хонандалар Ю. Мартвон, Э. Китнарова, Г. Бенячкова машҳур.

Театри

ХИИ асрда ёкулятор деб аталадиган халқ актерлари томошалар кўрсатишган. ХВ—ХВИ асрларда Брезно, БанскаШтявница ва бошқа жойларда мактаб драмаси пайдо бўлди. ХВИИ—ХВИИИ асрларда халқ театри ташкил топиб, унда диний мавзудаги песалар қўйилди. Словакияда профессионал театр санъатининг вужудга келишида ҳаваскорлик тўгараклари муҳим рол ўйнади. ХИХ асрнинг 1-ярмида ҳаваскорларнинг драма тўгаралари тузила бошлади, улар У. Шекспир, Ф. Шиллер, Н. Гогол асарларини саҳналаштирди. 1890-йил Мартинда қурилган Миллий уй саҳнасида маҳаллий муаллифлардан Я. Халупка, Я. Паларик, П. Гвездослав, Й. Таёвский песалари қўйилди. 1920-йил Братиславада биринчи словак профессионал театри барпо этилди. ХХ асрнинг 2-ярмида Братислава, Жилин, Кошице, БанскаБистрица, Прешовда янги театрлар ишлай бошлади. Й. Будский, И. Лиҳард, Т. Раковский каби режиссорлар, М. Краловичова, К. Махата, Ю. Пантик, М. Грегор каби актёрлар машҳур. Театр кадрлари Братиславадаги Олий театр мактабида тайёрланади.

Ўзбекистон — Словакия муносабатлари

Ҳаволалар