Смалта (нем. Смалт ёки Счмалте, Счмелзен — эритиш, суюкдантириш) — мозаика ишлари учун қўлланиладиган кичик ўлчамли куб (1—2 см³) ёки пластинка (1—2 см2) шаклидаги рангли бўғиқшиша. С. бундай шишани пишириш жараёнида қолипларга қуйиш ёки иссиқ ҳолатда пресслаш (баъзан қўшимча кристаллаш) ёхуд иссиқ ҳолдаги шишанинг 2 қатлами орасига юпқа рангли зар қоғоз жойлаштириб пресслаш йўли билан тайёрланади.