Смета (рус.) — олдиндан тузилган кирим-чиқим ҳисоби. 1) Харажатлар С.си — маҳсулот и.ч., иш, хизматларни бажариш бўйича тўлиқ харажатлар ҳисоби; 2) даромадлар ва харажатлар С.си — корхона, ташкилот, муассасанинг хўжалик фаолиятини молиялаштиришда фоидаланиладиган пул маблаг'лари тушумлари ва уларни сарфлаш бўйича ҳужжатлаштирилган бухгалтерия режаси. Баъзан и.ч.га, объектларни қуришга алоҳида харажатлар С.си тузилади; 3) С. бўйича молиялаштириш — харажатларни қоплаш учун тақдим этилган харажатлар ҳисобларига кўра, давлат бюджетидан пул маблаг'лари ажратиш.