Смицонит [инглиз кимёгари ва минерологи Ж. Смицон (1765—1829) номидан] — табиий карбонатлар синфига мансуб минерал. Таркиби — ЗнCО,(ЗнО 64,9%, Со2 35,1%). Рух ўрнини изоморф аралашмалар сифатида кўпинча Фе, Мн, Мг, баъзан Со, камданкам Cд, Лн ва бошқа элементлар эгаллайди. Кристаллари гексогонал сингонияли, ромбоэдрик. Ёнлари кўпинча эгилган ва силлиқ эмас. Одатда, тупроқсимон ёки зич яширин кристалланган агрегатлардан бўлиб, кўпинча оқиқ ва пўстлоқсимон, шунингдек, қобиқсимон, катаккатак ва ғовак массалар шаклида ҳам учрайди. Каттиқлиги 4,5—5; ўртача зичлиги 4,3 г/см³. С. оҳактошларда жойлашган қўрғошин-рух сулфиди конларининг оксидланиш зонасида учрайди. С. рудалари рух олинадиган муҳим хом ашё ҳисобланади. Ўзбекистондаги деярли барча қўрғошинрух конларининг (Кўрғошинкон, Учқулоч, Навгарзон) оксидланиш зонасида учрайди. Хорижда Шим. Мексика, Греция (Лаврион), Полша (Олкуш), Жан.Ғарбий Африка (Сумеб)да, Байкалорти (Нарчинск), Козоғистоннинг Ачисой (Турлан) ва Тожикистоннинг Такели, Олтинтопган, Қуруқсой, Айғирбулоқ конларида кенг тарқалган.

Манбалар