Smola
Бу мақола викилаштирилиши керак. |

Смола (ру. смола) — юқори молекулали органик бирикма. Аморфлилик, иситилганда астасекин юмшаши, эритилганда ёпишқоқ холга келиши, органик эритувчиларда эриганда парда ҳосил қилиши ва сувда эримаслиги кўпчилик Смолаларнинг тавсифли хоссаларидандир. Смола табиий ва синтетик Смолага бўлинади. Канифол, даммара, копал, сандарак, каҳрабо ва битумлар табиий Смолага киради. Илгари табиий Смола лок, елим, қоғоз, граммофон пластинкалари ва бошқа и.ч.да кенг қўлланган. Ҳозирги замонавий саноатда табиий Смола ўрнини истиқболлисинтетик Смола эгалламоқда. Фенолформалдегид, поливинилхлорид, карболид, меламинформалдегид, полиамид ва бошқа Смола синтетик Смолага тааллуқлидир. Синтетик Смола пластмасса, лок, елим, синтетик тола, плёнка, электр изолясия материаллари, органик шиша ва бошқа олишда ишлатилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |