Снейк


Жойлашуви
Давлат

Снейк, Илондарё — АҚШнинг шим.ғарбидаги дарё, Колумбия дарёсининг чап ирмоғи. Узунлиги 1670 км, ҳавзасининг майдони 282,3 минг км². Еллоустон миллий паркидаги Қояли тоғлардан бошланиб, Колумбия платосининг шарқий чеккасидан оқади. Бир кднча жойларда канъонлардан ўтади, шаршаралар ҳосил қилади. Ўртача сув сарфи 1390 м³/ сек. Бир нечта ГЕС қурилган. Суғоришда фойдаланилади. Люистон шаҳригача кема қатнайди. С. бўйида АйдахоФолс ва ТуинФолс ш.лари жойлашган.