Snoubord

Сноуборд, (инглизча: сноwбоардинг', инглизча: сноw - қор ва инглизча: боард - тахта сўзидан келиб чиққан) — қишки Олимпия спорт тури бўлиб, қор билан қопланган ён бағирлардан ва тоғлардан махсус спорт анжоми — сноубордда тушишдан иборат. Дастлаб бу қишки спорт тури, гарчи ба’зи экстремал спортчилар уни ёзда ҳам ўзлаштирган бўлсалар ҳам, қумли қияликларда (сендбоардинг) сноубордда учиш.
Кўпинча сноуборд тайёрланмаган қияликларда ва юқори тезликда содир бўлгани сабабли, жароҳатлардан ҳимоя қилиш учун турли хил жиҳозлар қўлланади - дубулғалар, бўғинлар, қўллар, оёқлар, орқа қисмларни ҳимоя воситаси қўлланади.
1998-йилда Наганодаги Қишки Олимпия ўйинларида сноуборд биринчи марта Олимпия ўйинлари дастурига киритилган.
Тарихи
Сноуборд ихтироси 1960-йилларнинг бошларига тўғри келади. Мичиган штатидаги Маскигон шаҳрида яшовчи Шерман Поппен 1965-йилда қизига снёрфер деб номланган сноуборднинг замонавий кўринишини ясади ва ихтиро қилади (снурфер - бу икки бўлакли сўздан — сноw („қор“) ва сурф — „сёрф“). У иккита чанғини бир-бирига ёпиштирди. Дизайни бўйича, снёрфер скейтбордга жуда ўхшаш эди, фақат ғилдираксиз. Снёрфернинг боғловчилари йўқ эди ва тахтачада муаллақ туриш учун фойдаланувчи арқонни ушлаб туриши керак эди. Бу учиш мосламасидан фойдаланиш қўлланмасида сирпанчиқ поябзаллардан фойдаланиш керак эмаслиги тавсия этади. Шундай қилиб, 1966-йилдан Снёрфер болалар учун ишлаб чиқарила бошланади[1].
Ушбу йиллар мобайнида бу спорт турининг оммавийлиги ўсиб боради. Учиш мосламасини такомиллаштиришга Димитрий Милович, Жейк Бёртон (Буртон Сноwбоардс компанияси асосчиси), Том Симс (Симс Сноwбоардс компанияси асосчиси) ва Майк Олсон (Мервин Мануфаcтуринг комнанияси асосчиси) ўзларининг катта ҳиссаларини қўшишган. Америка Қўшма Штатларининг Шарқий қирғоғида яшовчи сёрферчи Димитрий Милович 1972-йилда сноуборд ишлаб чиқариш учун Wинтерстиcк компаниясига асос солган ва 3 йилдан сўнг Нюсуик журналида қайд этилади. Wинтерстиcк тахтачалари конструктив тамойиллари снёрф ва чанғилардан мерос бўлиб қолган[1].
1979-йилда Мичиган штатининг Гранд Рапидс шаҳри яқинида илк марта снёрфинг бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Жейк Бёртон ҳам ушбу мусобақаларда иштирок этади, у оёқларни мустаҳкашлаш орқали снёрферни такомиллаштиради. Бундай учиш мосламасига қўшимча киритиш бошқа иштирокчиларнинг норозилигига сабаб бўлади, чунки унинг ускуналари асл нусхадан фарқли эди. Бироқ ўша даврнинг энг яхши снёрфчиси Пол Грейвс бошқа спортчилар билан биргаликда ташкилотчиларни бу мусобақада иштирок этиш учун рухсат беришга кўндирган. Натижада алоҳида танлов яратилди, унда Бёртон ягона иштирокчи бўлиб ғалаба қозонди. Ушбу чемпионат энди мустақил йўналиш сифатида сноуборд бўйича биринчи мусобақа ҳисобланади[1].
1982-йилда АҚСҲнинг биринчи умуммиллий слалом мусобақаси Суисайд Сиксда (Вудсток, Вермонтдан узоқ бўлмаган) бўлиб ўтади. 1983-йилда Калифорниянинг Сода Спрингс шаҳрида хафлайл бўйича биринчи жаҳон чемпионати ўтказилади. Мусобақани ташкилотчилар Том Симс ва Майк Чантрейлар маҳаллий сноуборд инструктори олиб боришди[1].
Сноуборднинг тобора оммалашиб бориши унинг қишки спорт тури сифатида расман тан олинишига олиб келади: 1985-йилда Австриянинг Сюрс тоғ чанғи курортида биринчи Жаҳон кубоги бўлиб ўтади. Бундан бир йил аввал мусобақаларнинг умумий қоидаларини ишлаб чиқиш ва уларни ташкил этиш учун Халқаро сноуборд ассосиасияси (ИСА) вужудга келади. 1990-йилларнинг ўрталарида ХОҚ Халқаро чанғи федерасиясини (ФИС) сноуборд бўйича расмий бошқарув органи сифатида тан олинади[1]. Шу сабабли, 1990-йилларнинг ўрталаридан бошлаб барча йирик халқаро сноуборд мусобақалари Халқаро чанғи федерасияси ҳомийлигида ва қоидаларига мувофиқ ўтказиб келинади[2].
1998-йилда Япониянинг Нагано шаҳридаги Қишки Олимпия ўйинларида сноуборд расмий Олимпия тадбирига айланди. Франсиялик аёл Карин Руби аёллар ўртасидаги сноубордда биринчи бўлиб Олимпиада олтин медалига сазовор бўлса, канадалик Росс Ребаляти эркаклар ўртасида биринчи бўлиб Олимпия олтин медалини қўлга киритади.
2000-йилга бориб, сноуборд спорт тури сифатида ўз ўрнини мустаҳкам эгаллайди. Сноубордда барча турдаги юқори даражадаги мусобақалар ўтказилади: Олимпия ўйинлари, Жаҳон чемпионати, Жаҳон кубоги, Х-Гамес, УС Опенва бошқалар. Бу мусобақалар бутунжаҳон бўйлаб телевидение орқали эфирга узатилади. Кўпгина тоғ-чанғи курортлари махсус сноуборд-паркларини яратадилар — қор ускуналаридан сноуборд тюркини (ва чанғи) амалга оширишда қўллайдилар[1].
Чанғичилар ва сноубордчилар ўртасида йиллар давомида адоват мавжуд[3]. Бир неча йил давомида сноубордчилар юқорига кўтарилишдан олдин маҳорат имтиҳонидан ўтишлари керак эди. Малакасиз сноубордчи тоғдаги қорни кураб чиқади, деб ишонишган. 1985-йилда АҚСҲ ва Европадаги тоғ чанғи ҳудудларининг атиги 7 фоизи сноубордда учишга рухсат берган[4]. Ускуналар ва кўникмалар такомиллашгани сайин, сноуборд тобора оммалашиб боради. 1990-йилда асосий чанғи зоналарининг аксариятида сноубордчилар учун алоҳида қияликлар мавжуд эди. Ҳозирги вақтда Шимолий Америка ва Европадаги барча чанғи ҳудудларининг тахминан 97% сноубордда учишга рухсат беради ва унинг ярмида трамплинлар мавжуд. 2004-йилда сноубордчилар сони 6,6 миллион кишини ташкил этади (уларнинг 25 фоизи аёллар эди)[5]. 2009—2010-йилги мавсумда АҚСҲ ва Канадада 8,2 миллион нафар сноубордчилар бўлган. Ўтган мавсум билан солиштирганда ўсиш 10% ни ташкил этади, бу қишки спорт турлари бўйича барча иштирокчиларнинг 30% дан ортиғини ташкил этади[6].
2012-йил 2-май куни Халқаро Паралимпия қўмитаси “пара-сноуборд”ни Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтадиган 2014-йилги Қишки Паралимпия ўйинларига киритди[7].
Спорт йўналишлари
Расмий тан олинган спорт йўналишлари



Сноуборднинг қуйидаги спорт йўналишлари мавжуд[8][9], уларда энг юқори даражадаги мусобақалар (Олимпиада ўйинлари, Жаҳон чемпионатлари, сноуборд бўйича Жаҳон кубоги) ўтказилади:
- параллел слалом (ПСЛ) — 2014-йилги Олимпия ўйинларининг йўналиши ҳисобланиб, шундан сўнг у 2015-йилда ижроия қўмитаси қарори билан чиқариб юборилган. Иккита спортчи кўк ва қизил байроқлар ўрнатилган параллел катта йўлларга тушиб боришади.
- параллел гигант слалом (ПГС) — 2002-йилдан буён Олимпия ўйинлар йўналиши саналади, унда сноубордчи энг қисқа вақт ичида дарвоза билан белгиланган йўлни босиб ўтиши керак бўлади.
- Сноуборд кросс (СБХ) — 2006-йилдан буён Олимпия ўйинлардан йўналиши ҳисобланади. Сноубордчи турли хил тўсиқлар (релеф фигуралари, трамплинлар) мавжуд бўлган узун, текис ва кенг йўлдан тушиши лозим бўлади.
- Ҳафпайп (ҲП) — 1998-йилги ўйинлардан бери Олимпия йўналишига кириб, сноубордчи хаф-лайл бўйича (ярим трубага ўхшаш ускуна ёрдамида) учиб кетаётганда турли хил сноуборд трюкларини амалга ошириш лозим.
- Слоупстайл (СБС) — 2014-йилги Олимпия ўйинларининг йўналиши саналиб, сноубордчи акробатик трюкларни бажариш учун жуда кўп снарядли йўлдан ўтиши керак.
- Биг-эйр (БА) — 2018-йилги ўйинлар дастурига киритилган[10]. Сноубордчи трамплиндан узоқ масофага ва узунликка сакраши пайтида сноубордчи қандайдир трюкни амалга ошириши керак бўлади.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 „История сноуборда“ (русча). Федерация горнолыжного спорта и сноуборда России. 2014-йил 28-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-август 2014-йил.
- ↑ „ИСФ или ФИС?“. 10-март 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-август 2014-йил.
- ↑ „Скиэрс вс Сноw боардерс: Тҳе Дйинг Феуд“. Сноwспҳере.cом (1-октабр 2007-йил). 14-апрел 2009-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-феврал 2014-йил.
- ↑ Cорпоратион, Хап „CФНC.орг - Cлустер Артиcле“ (инглизча). www1.cфнc.орг. 3-июл 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29-март 2018-йил.
- ↑ Марқуардт, Катй. Буртон Сноwбоардс Ис Кинг оф тҳе Ҳилл (эн) // У.С. Неwс & Wорлд Репорт : неwспапер. — 2008. — 29 9. Архивировано 22-ноябр 2020-йил.
- ↑ Мике Леwис. „сноwбоард партиcипатион инcреасес 10%“. Трансwорлд Бусинесс (29-июн 2011-йил). 2-июл 2011-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-сентабр 2019-йил.
- ↑ „Пара-Сноwбоард Инcлудед ин Сочи 2014 Паралймпиc Wинтер Гамес | ИПC“. Паралймпиc.орг (28-май 2012-йил). 4-декабр 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-ноябр 2013-йил.
- ↑ В соответствии с правилами ФИС 2014 года.
- ↑ „АДВЕРТИСИНГ РУЛЕС 2013/14 СНОWБОАРД“. 2014-йил 20-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-август 2014-йил.
- ↑ „Олимпийский комитет России: Параллельный слалом в сноуборде исключён из программы Олимпийских зимних игр“. 15-январ 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-август 2015-йил.