SoFaygo
Андре Донтрел Бурт Жр. (2001-йил 3-октабрда туғилган), профессионал равишда СоФайго номи билан танилган (илгари $оФайго номи билан ижод қилган) — америкалик репер. 2020-йилда Бурт дўсти репер Лил Теccа билан биргаликда Ангелиc 7 микстейпини чиқарди. Бу микстейпда унинг 2019-йилдаги „Кноcк Кноcк“ сингли бор эди[1][2]. Бу қўшиқ 2020-йил охирида ТикТокда машҳурликка эришди. Ўшандан бери қўшиқ Спотифйда 100 миллиондан ортиқ эшитилган[3][4].
СоФайго | |
|---|---|
| Таваллуди |
Андре Донтрел Бурт Жр 2001-йил 3-октябр Мичиган штати, Қўшма Штатлар |
| Жанрлар | Ҳип Ҳоп |
| Касби |
|
| Фаолият йиллари | 2015–ҳозиргача |
| Лейбллар | Cаcтус Жаcк |
| Веб-сайт | имсофайго.cом |
Фаолияти
2018-2019: Бошланиши
Бурт ўзининг биринчи қўшиғини тўққиз ёшида дўстини уйининг подвалида ёзган. У ўрта мактабда (Жоржия штатида) ўқиётганда ўсмирлик йилларида мусиқа билан шуғуллана бошлади.
Бурт 2019-йилда ўзининг дебют микстейпини чиқарди. Кўп ўтмай, у мухлислар тўплай бошлади. Бу машҳурлик уни Интернет Моней Реcордс лейбли асосчиси Таз Тейлор у лейбл билан шартнома имзолашни таклиф қилди. Кейинчалик Бурт бу таклифни кўриб чиқиш учун Лос-Анжелесга борди, лекин охир-оқибат рад этди. Бу вақтда Берт репер Лил Теccа билан дўстлашди ва иккаласи ҳамкорлик қилишни бошладилар. Бу ҳамкорлик унинг 2019-йилдаги “Кноcк Кноcк” сингли чиқарилишига олиб келди. Лойиҳа чиққандан сўнг унинг онлайн мухлислари сони янада ортди ва қўшиқ кейинчалик ТикТок иловасида вирусга айланди.
2021-ҳозиргача: Афтер Ме ва Пинк Ҳеартз
Кўп ўтмай, у „Афтер Ме“ учинчи микстейпини чиқарди, ундан олдин „Офф тҳе Мап“ ва „Эверйдай“ сингллари бор эди. 2021-йил феврал ойида Берт Травис Сcоттнинг Cаcтус Жаcк Реcордс лейбли билан шартнома имзолади, лейблга Шеcк Wес ва Дон Толивер каби бошқа машҳур реперлар аъзо. 2021-йил июн ойида Бурт Гениусда ўзининг „Кноcк Кноcк“ синглини ижро этди.
2021-йил 28-июлда СоФайго ўзининг Инстаграм ва Тwиттер аккаунтларида ўзининг Пинк Ҳеартз дебют албоми деярли якунланганини эълон қилди.
2021-йил 20-августда СоФайго Триппиэ Редднинг Трип ат Книгҳт албомида „МП5“ қўшиғини биргаликда куйлади. Қўшиқ унинг Биллбоард Ҳот 100 рўйхатидаги биринчи қўшиғи бўлиб, 86-ўринда дебют қилди. 2021-йил 1-сентабрда у Пинк Ҳеартз учун асосий сингл бўлган „Летъс Лосе Оур Миндс“ қўшиғини чиқарди ва унинг имзоланганидан кейин Cаcтус Жаcк лейблидаги биринчи сингли бўлди. 8-октябр куни СоФайго репер Дон Толивернинг Лифе оф а Дон албомидаги „Смоке“ трекида қўшиқ куйлади.
Дискографияси
Студиа албоми
- Пинк Ҳеартз (ТБА)
Микстейплар
- Wар (2019)
- Ангелиc 7 (2020)
- Афтер Ме (2020)
ЭП
- Гоонланд (2018)
- Wе Аре Алиэнс (2018)
- Делинеатион (2019)
- Ҳостилитй (2019)
- Тҳе Ревеал Вол. 1 (2020)
- 4У (2020)
- Wеб (2020)
- Б4Пинк (2022)
Қўшиқлар
- „Кноcк Кноcк“ (2019)
- „Ок лец го !“ (2020)
- „Эверйдай“ (2020)
- „Летъс Лосе Оур Миндс“ (2021)
- „Солид“ (2021)
- „МП5“ (2021)
- ↑ „Ис СоФайго Нехт Уп? Ҳе'с Реадй то Ливе Уп то тҳе Ҳйпе“ (инглизча). Cомплех. Қаралди: 2021-йил 26-июл.[сайт ишламайди]
- ↑ „Лйриcал Лемонаде“. лйриcаллемонаде.cом. Қаралди: 2021-йил 26-июл.[сайт ишламайди]
- ↑ „Бест Неw Артисц“ (инглизча). Cомплех. Қаралди: 2021-йил 21-апрел.[сайт ишламайди]
- ↑ Жуне 9, Роббй Сеаброок ИИИПублишед; 2021 „Тҳе Бреак Пресенц: СоФайго“ (инглизча). ХХЛ Маг. Қаралди: 2021-йил 22-июн.[сайт ишламайди]