Sobiya
Собия (арабча: سوبيا — Саудия Арабистонида[1] нинг Ҳижоз минтақасида ва Мисрда машҳур яхна ичимлик. Собия одатда Саудия Арабистонида нон, арпа ёки сули[2] дан, Мисрда эса сут маҳсулотларидан тайёрланади. Рамазон ойида истеъмол қилиш учун катта ҳажмда тайёрланади[3][4][5].
Ишлаб чиқариш
Собия сиропи арпа, қуруқ нон, сули ёки майиздан тайёрланади, филтрлангандан сўнг унга шакар, кардамон ва долчин тенг миқдорда қўшиб аралаштирилади, сўнгра совуқ ҳолатга келтириш учун муз бўлакалари солинади.
У бир нечта рангда бўлади: арпа қўшилгани- оқ рангда, қулупнай таъмлиси учун қизил, тамаринд солингани эса жигарранг. Тайёр ичимликни икки ёки уч кун ичида ичиш тавсия этилади, чунки бундан кейин у озуқавий қийматини йўқотади. Одатда тетиклантирувчи ичимлик ҳисобланади. Мисрда сут ва ванил асосида тайёрланилади усуллари кенг тарқалган[6].
Спиртли ичимликлар ва ферментация
Саудия Арабистониниг озиқ-овқат ва фармацевтика маҳсулотлари устидан назорат бошқармаси бу ичимликда этанолнинг (спиртли ичимликлар) кичик фоизи мавжудлигини кўрсатди. Бу эса шарбатлар ва ичимликларга шакар қўшилганида ўз-ўзини ферментациялаш жараёнидан келиб чиқадиган, табиий кимёвий реаксиядир[7].
Собиа 2 кундан ортиқ сақланса, ферментатив ҳисобланади. Сироп намуналарида маст қилувчи этил спирти улушини аниқлаш бўйича тадқиқотлар ўтказилди, бу 24 соатдан кейин 2,3 % га етди. 48 соатдан кейин 4,2 % гача кўтарилди, 6,8 % га етгунча эса 72 соат вақт талаб этилди[8].
Манбалар
- ↑ „Cобия – традиционный квас из Хиджаза к рамадану“ (ру). исламнеwс.ру. Қаралди: 2021-йил 2-май.
- ↑ „Кухня Мекки и ее ароматы“ (ру). www.висицауди.cом. Қаралди: 2021-йил 2-май.
- ↑ админ3739. „Египет: Собия“ (эн-УС). Кулинарные рецепты - лучшие рецепты легкой еды!. 2021-йил 3-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 2-май.
- ↑ „Орган по Египетскому туризму - Угощения и сладости“. эгйпт.травел. Қаралди: 2021-йил 2-май.[сайт ишламайди]
- ↑ „Собиа: А тҳирст-қуэнчинг Рамадан дринк“ (эн). Араб Неwс (2011-йил 10-август). Қаралди: 2021-йил 2-май.
- ↑ Лауриэ Лиагре. „Собиа“ (эн-УС). 196 флаворс (2020-йил 6-март). Қаралди: 2021-йил 2-май.
- ↑ „السعودية.. الهيئة العامة للغذاء والدواء توضح حقيقة وجود كحول في مشروب السوبيا“ (ар). РТ Арабиc. Қаралди: 2021-йил 2-май.
- ↑ „حتى لاتكون «السوبيا» مسكرة“ (ар). Оказ (2007-йил 5-ноябр). Қаралди: 2021-йил 2-май.
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. |