Sodalit
Содалит — синчли алюмосиликатлар кичик синфига мансуб минерал. На8(Ал6Си6О24)Cл2. Кимёвий таркиби На2О—25%, Ал2О3—31%, СиО2—37%, Си— 7%. Куб сингонияда кристалланади. Донадор агрегатлар ҳосил қилади, нефелин кристаллари атрофида ҳошия кўринишида бўлади. Ранги мовий, сарғиш, яшилбўз, баъзан пушти. Қаттиклиги 5,5—6, зичлиги 2,3—2,5 г/см³. Мўрт. С. ишқорли магматик, асосан, эффузив жинсларнинг бирламчи минералидир. Қўшимча анионлари таркибида неоген, гаюин, лазурит ва бошқа бор. Ўзгаришлар натижасида натролитга, камроқ серицит, диаспор, гидроаргиллит ва ҳоказога айланади. Натрийси кўп ишқорли тоғ жинсларида нефелин ҳисобига ҳамда контактметасоматик карбонатларда ҳосил бўлади. Турлари: гакманит, молибдосодалит (МоО3 2,8% гача), гидрослюдит, бунда хлорнинг бир қисми (ОҲ)га аралашган бўлади. Ўрта Осиё, Кавказ (Арманистон), Украина, РФ (Урал, Красноярск ўлкаси), Норвегия, Канада ва бошқа жойларда тарқалган. Безак тоши.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |