Содиқжон Абдурасулов (1937-йил, 5-сентябр, Шаҳрихон тумани) – Ўзбекистон Қаҳрамони (1996). Ўрта мактабни тамомлаб, меҳнат фаолиятини Шаҳрихон туманидаги „Олтин водий“ жамоа хўжалигида шофёрликдан бошлаган (1955-65), шу хўжаликда пахтачилик (1965-93), 1993-йилдан ғаллачилик бригадасига бошлиқ бўлган. Абдурасулов раҳбарлик қилган бригада узоқ йиллар давомида пахтачилик ва дончиликда юқори кўрсаткичларга эришди (пахтадан 22-45 с/га; ғалладан 1995-йилда 55 с/га, 1997-йилда 70 с/га). Абдурасулов Андижон вилоятида бошқа минтақалардан келтирилган янги буғдой навларини синаш ва улардан мўл ҳосил олиш бўйича тажриба мактаби яратди[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил