Софизм (юнонча: сопҳисма — ҳийла, жўмбоқ — бирор беъмани фикрни асословчи муҳокама ёки хулоса. Софизмда ёлгон муҳокама чин муҳокамадек килиб кўрсатилади ёки мантиқ қонунларини бузиб хулоса чиқарилади. Аристотел Софизмни "сохта исбот" деб атаган. Софизм — ҳақиқатни ёлғон, ёлғонни ҳақиқат деб тушунтиришдан иборат бўлиб, рақибни алдаш, уни нотўғри йўлга йўналтиришга ва шу тарзда ўз мақсадига эришишга мўлжалланган мантиқий усулдир.

Мисол

Мана бу мисолда одамнинг шохи борлиги шундай исботланади: — Йўқотмаган нарсаларинг ўзингда бўладими? — Ҳа. — Сен шох йўқотмагансан? — Ҳа. — Демак, шохинг ўзингда. Сен шохли одамсан.

Мантиқ илмини яхши эгаллаган кишилар бундай ҳийлагарликни осонгина фош эта олади. Софизм соддадил кишиларқалбида ҳақиқатга, адолатга шубҳа уйғотувчи, уларни тўғри йўлдан адаштирувчи маккорлик қуролидир.

Манбалар