Sohibi
Соҳиби — Ўрта Осиёда халқ селексиясида яратилган хўраки узум нави. Шарқий экологикгеографик навлар гуруҳига киради. Ўзбекистон (Фарғона водийси, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида кўпроқ), Арманистон, Туркманистон, Ироқ, Туркия, Ҳиндистонда ўстирилади. Тупи тез усади. Барги кенг, тўгарак. Гули икки жинсли. Узум боши тиғиз, 450—500 г, ғужуми йирик (бўйи 22, эни 19 мм) тухумсимон, тўқ қизил, пўсти юпқа, ялтироқ, ранги чиройли, карсилдоқ. Таркибида 22% қанд, 4,2 г/л кислота бор. Ҳосили ўртача 150 кунда, август Охири — сентабрда тўлиқ пишади. Ҳосилдорлиги 170—180 с/га. Кул, раға касалликларига чидами ўртача. Янгилигида истеъмол этилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |