Sokol
Сокол (италянча: зоccоло) — 1) бино, иншоот деворининг, устун, ҳайкал ва бошқаларнинг пастки қалинлашган қисми; пойдеворяит давоми, яъни ер сиртидан чиқиб турадиган қисми. С. пишиқ ғишт, бетон ёки темир-бетон блоклардан ишланади. Бинога алоҳида кўрк бериш мақсадида гранит, мармар ва бошқа материаллар билан қопланади; 2) электротехника ва радиотехника д а — электрон ёки ион асбоблар — чўғланма лампалар, люминессент лампалар, электрон лампаларнинг пастки конструктив қисми. Лампани патрон, лампа панели (корпуси)га ўрнатиш ва лампа ичида жойлашган элементлар (чўғланма симлар, электродлар)ни ташқи электр занжирига улаш учун хизмат қилади.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |