Солиҳ Мирзо (1406-йил–1452-йил) — темурий шаҳзодалардан. Амир Темурнинг эвараси, Умаршайх Мирзонинг набираси ва Пир Муҳаммад Мирзонинг о'г'ли. Солиҳ Мирзо отасининг о'лимидан со'нг Шоҳруҳ Мирзо саройида хизмат қилади. Шоҳруҳ Мирзо вафотидан (1447-йил вафот этади) со'нг унинг набираси Алоуддавла қо'л остида бо'лган[1].

Солиҳ Мирзо
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1406-йил
Вафоти 1452-йил
Отаси Пир Муҳаммад Мирзо
Дини Ислом
Мансублиги Темурийлар

Ҳаёт ва о'лим

Алоуддавла Мирзо билан Абдуллатиф Мирзо о'ртасида содир бо'лган 1447/48-йил қиш фаслидаги жанг пайтида Солиҳ Мирзо Чечектудаги чегара ҳарбий гуруҳининг бошлиг'и вазифасида қойим эди[1]. У Абдуллатиф Мирзога нисбатан ко'нглида кек ва адоват сақларди. Солиҳ Мирзонинг хусуматидан Абдуллатиф Мирзо яхши хабардор эди. Бинобарин, Абдуллатиф Мирзо Чечекту ҳарбий гуруҳига ҳужум қилиб, Солиҳ Мирзони маг'лубиятга учратади. Солиҳ Мирзо Чечектудан Ҳиротга қочиб келади ва 1452-йилда 46 ёшида вафот этади[2].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Тург'ун Файзиев. Темурийлар шажараси — 88--бет. 
  2. ↑ Тург'ун Файзиев. Темурийлар шажараси — 89--бет.