Solikamsk
Соликамск — Россия Федерацияси Перм вилоятидаги шаҳар. Кама дарёси чап соҳилидаги пристан. Темир йўл стансияси. Электрлаштирилган темир йўл линияси опкали Перм ва Екатеринбург шаҳарлари билан боғланган. Аҳолиси 106,6 минг киши (1998). "Силвинит" ишлаб чиқариш бирлашмаси (калий тузларини қазиб олиш ва қайта ишлаш); селлюлозақоғоз комбинати, ёғочсозлик саноати корхоналари, магний, кема таъмирлаш заводлари, шаҳар четида паррандачилик фабрикаси бор. Бир нечта ўрта махсус билим юрти, ўлкашунослик музейи мавжуд.
Шаҳар 1430-йилда комипермяклар қишлоғи ўрнида вужудга келган ва дастлаб СолКамская ёки УсолеКамское деб аталган. ХВИ—ХВИИИ асрларда Россиядаги энг йирик туз олиш марказларидан бири бўлган. 1925-йилда Соликамск ёнида калий тузларининг йирик кони очилди. 1933-йилда калий комбинати маҳсулот бера бошлади. 1936-йилда калий комбинати асосида магний заводи вужудга келди.
Соликамскда қадимги рус меъморлиги ёдгорликларидан Богоявление черкови (1687—95), Троица собори (ХВИИ аср охири), Воевода уйи ва бошқа сақланган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |