Yilnoma
Йилнома, солнома – тарихий асар. Йилнома, одатда, тарихий воқеаларнинг бевосита иштирокчиси ёки гувоҳи бўлган қалам ахли томонидан ёзилади.
Йилнома муаллифи муаррих (тарихчи) деб номланган. Йилнома ёзиш Шарқ мамлакатларида қадимдан мавжуд бўлиб, ВИИИ асрдан бошлаб ҳижрий йил ҳисоби тарихнинг бошланиши сифатида қабул қилинган. Ҳижрий йил 2 хил усулда ҳисобланади. Ой кунлари асосида ҳисобланса – „ҳижрий қамарий“, қуёш кунлари асосида ҳисобланса – „ҳижрий шамсий“ номи билан юритилади. Қамарий йил 354 кун, шамсий йил 365 кундир. Баён қилинаётган воқеа қайси йилда содир бўлгани, яъни қамарий йил ёки шамсий йил экани йилномада таъкидланади.
Араб ва Эрон йилнома (солнома) чилари араб ёзуви қабул қилинган вақтданоқ воқеаларнинг йилма-йил баёнини ёза бошлаганлар. ХВИИ–ХИХ асрларда яратилган йилномаларнинг муаллифлари ҳукмрон доираларнинг фаолиятини, мақсад ва манфаатларини назарда тутиб иш кўрганлар. Тарихий ҳужжатларнинг мохияти, сабаблари, одатда, илоҳий кучларга боғлаб изохланган. Йилномалар услуб жиҳатдан ҳар хил – баъзилари тантанавор, баъзилари соддароқ бўлади. Масалан, Бобурнинг „Бобурнома“, Мирхонднинг „Равзат ус-сафо“ („Софлик боғи“), Абулғозий Баҳодирхоннинг „Шажарайи турк“, „Шажарайи тарокима“, Мунис Хоразмий ва Огаҳийнннг „Фирдавс ул-иқбол“ асарлари йилноманинг энг яхши намуналаридир.
Адабиётлар
- Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |