Соло (лотинча: солус — бир, якка) — 1) кўп овозли мусиқа асарларида яккахон хонанда ёки созанда томонидан хор, оркестр ёки ансамбл журлигида ижро этиладиган мустақил партия; 2) якка хонанда ёки якканавоз созандага мўлжалланган мусиқа асари ёки яхлит асар парчаси. Консерт асарларида жўрсиз С. — каденсия дейилади.