Somon


Сомон — эзиб майдаланган ғалла пояси; ем-хашак. Буғдой, арпа, жавдар, сули ва бошқа ғалла экинларини хирмонда ҳўкиз, от, эшак билан янчишда (ҳўп) мол туёғи таъсирида поя эзилиб, майда Сомон қосил бўлади. 100 кг баҳорги арпа ва буғдой Сомоннининг тўйимлиги 22—33 озуқа бирлигига тенг. Буғдой ва арпани комбайнда янчишда эса баргларининг кўп кисми янчиш жараёнида майдаланиб, вентилятор шамоли таъсиридан учиб кетади, майдаланмаган поя кўп чиқади. Сомонда 30—42% клетчатка, 35— 40% атрофида азоциз экстракт моддалар, 1,3—2,8% протеин ва бошқа бор. Молларга едиришдан олдин Сомонга махсус усулларда: қайноқ сувда бўктириш, қайноқ буғда буғлаш, барда, лавлаги турпи, қирқилган илдизмевалар билан аралаштириш, каустик сода, калсийли сода, аммиакли сув, суюқ аммиак ва оҳак суви, ош тузи, карбамид эритмаси билан ишлов бериш унинг хушхўрлиги ва тўйимлилигини оширади. Сдан моллар тагига тўшама учун фойдаланилади. Шунингдек, Сомон маҳаллий қурилиш материали ҳисобланади, сомонсувокда лойга қўшилади, сувоқнинг мустаҳкамлиги ва ёрилмаслигини таъминлайди.
Яна қаранг
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |