Somsa
Сомса —хамирли таом тури. Номининг келиб чиқиши қуйидаги тиллар билан чамбарчас боғлиқ: форсча: سنبوساگ санбосаг[1]. Шунингдек, турли миллатларда ҳар хил номланади: эронча سمبوسه ёки форсча: سنبوسه санбусé, инглизча самоса (сəˈмоʊсə), панжобча: ਸਮੋਸਾ, smosa', ҳиндча: समोसा, урдуча: سموسه, арабча: سمبوسك самбūсак ёки самбусаж[2], бенгалча: সিঙাড়া , ассамча синг-ра, ория ષ્હિઙદ, шингада, ибронийча: סמבוסק самбусак, гужаротча: સુમૉસ sumosa', канн. ಸಮೋಸಾ самоса, малаяламча: സമോസ, маратхи: सामोसा, тамилча சமோசா, телугуча: సమోసా, урдуча: سموسه, қозоқча: самса сɑмсɑ́, қирғизча: самса сɑмсɑ́;, ўзбекча: сомса сɒмса, сибиртатарча: самса сɑмсɑ́, уйғурча: سامسا сɑмсɑ́, самса, туркча: самса бöреğи, туркманча: сомса, сомалича: 'sambuusa', тожикча: самбӯса, непалча: समोसा, бир.: စမူဆာ сʰəмùзà, малгашча [сам͡босḁ], португалча чамуçа.[3][4]
|
| |
| Тури | Қўшимча таом |
|---|---|
| Миллий ошхона |
Ўзбек ошхонаси Қозоқ ошхонаси Қирғиз ошхонаси Тожик ошхонаси Татар ошхонаси Уйғур ошхонаси |
| Келиб чиқиши | Осиё |
| Муаллифи | Осиё халқлари |
| Асосий компонентлари | хамир ва ичидаги масаллиқ (асосан гўшт) |
| Ўхшашлари | |
Тарихи: Буюк "Айшовспид" қурол Амир Темурни о'лдидари ва унинг о'г'ли Никола Тесла жаҳли чиқиб қулларидан бири бо'лган Давид Добрикга энг сара буг'дойдан ун таёрлаш буюради, ва қули битта эни 3метр атрофида бо'лган думалоқ қозон ичига хамир қилади. Кейинчалик Айшовспиднинг юрти бо'лган Бо'кага хужум қилади, ва ютиб чиқади. Никола Тесла уни го'шини хамир ичига солади, хамирни ёпади устига халқга тухум отиб беҳрумат қилишни буюради, ва уни ёндириш мақсадида уни ёндиради. 3 кун о'тиб олим Эпштейнхон маст эди ва та'тиб ко'ради. Ва тами ёқади, у ичида товуқ деб о'йлаб томчи шаклида сомса таёрлайди. Уни буюк ипак ё'ли савдогарларига сотиб машхур бо'лади.[5]
Ўзбек пазандалигида сомса асосан, тандирга ёпиб думалоқ шаклда тайёрланади. Ҳозир газ духовкаларида учбурчак, тўртбурчак ва нонли шаклда ҳам пиширилади. Сомса тайёрлаш учун буғдой унидан хамир қорилиб, жилд тайёрланади. Сомсага кўпинча Сирка, помидор қайласи, Жиззах сомсасига эса ўсимлик мойи сепилиб тановул қилинади. Европа давлатлари кўчаларда ҳот-дог сотилганидек, Ўзбекистон, Қозоғистон, Татаристон, Қирғизистон каби давлатларнинг аҳоли яшаш жойларида сомса кўчма тандирларда ёпилиб, кўчаларда, бозорларда ҳам сотилади.[6][7]
Гўшт ишлатиладиган сомсанинг баъзи турлари учун оширилган, баъзан эса оширилмаган хамир тайёрланади, тандирга ёпишдан олдин қизиган тандирга намакоб сепилади (айрим ҳолларда духовка ёғланади). Сомсанинг масаллиқларига қараб фармуда сомса, гўштли, варақи сомса, кўк сомса, қовоқли, ялпиз сомса, картошкали сомса каби турлари бор.
Турлари
Товуқ сомса
Ялпиз сомса
Фармуда сомса
Гўштни қиймалаб, паррак-паррак тўғралган пиёз, туз ва мурч қўшиб, қийма тайёрланади. Хамирни қаттиқ қилиб қориб, пишитилади ва 2 миллиметр қилиб ёйиб, юпқа стаканнинг оғзи билан кесиб, тўгарак жилдлар ясалади. Ҳар бир жилдга қийма солиб, кичкина сомсачалар тугилади. Тўртта сомсанинг ён томонларини ҳўллаб бир-бирига ёпиштириб, ер тандирда ёки газ шкафида пиширилади[8][9][10][11][12]
Қовоқли сомса
Омухта ёғ: қўйни чарви (ичак ва почка ёни) ёғлари эритилади. 100 грамм эриган қўй ёғига 50 гр қиздирилган пахта ёғи қўшилади. Ундан ўртача юмшоқликда шўр сувга оддий хамир қилинади ва бироз тиндириб қўйилади. Қовоқ, картошка, пиёз ва думба ёғи кубик қилиб тўғралади. Тузи ростланади. Тинган хамир юпқа ёйилиб, омухта ёғ суртилади. Хамир рулет ҳолига келтирилиб ўралади, уни музлаткичга 1 соатга қўйилади. Хамир музлаткичдан олиниб, бўлакларга бўлинади. Ва бўлакчалар чети жўваланиб, думалоқ шакл берилади. Бунда думалоқ шакл ўртасини жўваламасликка ҳаракат қилиш лозим. Сўнгра қийма солиниб, сомса тугилади. Листга терилган сомсалар устига тухум ёки қатиқ суртиб, мурч сепилади. Олдиндан қиздирилган газ духовкасида қизаргунича пиширилади.[13]
Кўк сомса
Картошкали қовурма варақи сомса
Хамир қоргач, 30-40 дақиқа тиндириб қўйилади. 1,5 — 3 сантиметр қалинликда ёйиб, устига маргарин суртилади ва ўқловга қайта ўраб, ўқлов бўйлаб узунасига кесилади. Бунда бир неча қаватли энли тасма ҳосил бўлади. Ана шу энли тасмалардан катталиги 6х8 сантиметр келадиган кўп қаватли жилд кесиб олинади. Унга қийма солиб икки букланади ва атрофини бармоқ билан ёпиштириб чиқилади. Варақи доғланган мойда пиширилади[14][15].
Қатлама сомса
Қатиқ ичига сиркада сўндирилган сода солиниб, аралаштирилади ва туз солинган сувга солиб, аралаштирилади. Кетидан ун сепилиб, ўртача қаттиқликда хамир қорилади. Тайёр хамир 30 дақиқа тиндирилади. Сўнгра юпқа ёйилиб, эритилган маргарин суртилади. Хамир зич ўралиб, селлофанга ёпилади ва 1 сутка музлатгичда сақланади. Гўшт, пиёз ва чарви майда тўғралиб, таъбга кўра туз сепилади ва аралаштирилади. Хамир музлатгичдан олиниб, эритилади ва майда зувалачаларга кесилиб, жувада ёйилади. Ёйилган зувалачалар марказига қийма солинади. Сомса юмалоқ шаклда тугилиб, тўрттаси бирлаштирилади. Листга териб чиқилгач, устидан тухум суртилиб, кунжут уруғи сепилади. сомсалар 220 даражагача қиздирилган газ печига солиниб, 10 дақиқадан сўнг олов даражаси 180 даражагача пасайтирилади ва яна 25 дақиқа пиширилади. Пишган сомсалар газ печидан олиниб, устига озгина совуқ сув сачратиб юборилади.[16][17]
Картошкали сомса

Сувда тузни суюлтириб, унга секин-аста элакдан ўтган ун қўшилади. Жуда юмшоқ хамир қориб, уни плёнка билан ёпилади. Ярим соат дам олдирилади. Сариёғ хона ҳароратида қолдирилади, шунда юмшоқ бўлади. Совутилган асос тайёрлаш осонлаштириш учун 2-3 қисмга бўлинади. Ҳар бир қисмдан „бўғирсоқ“ қилинади. Уларни юмшоқ сариёг' билан ёйилган ингичка қатламларга бирма-бир ўралади. Қатламлар рулон қилиб ўралади ва музлатгичга қўйилади. Тахминан 3-4 соат давомида у ерда сақланади. Картошкани тозаланади, ҳар томондан тахминан 1 сантиметр кубикларга бўлинади. Пиёзни майдаланилади ва ҳосил бўлган шарбатни сиқиб олинади. Сабзавотлар қовурилмайди ва хом солинади. Уларни бир-бирига аралаштирилади, ўсимлик ёг' қуйилади ва қора қалампир, туз қўшилади. Рулонни олиб, бўлакларга бўлинади. Столга уннинг бир қисмини сепилади . Сомса учун асос бўладиган даражада хамир ёйилади. Шу билан бирга, чизилган қатламларни сақланади . Тайёр масаллиқли аралашмани марказга жойлаб , учбурчак сомса ҳосил қилинади. Печни 180-190 даражага қадар қиздирилади. Пишириш листига сомсаларни тугилган томони билан қўйилади ва устига тухум суртилади ва седаналар билан безатилади . Тайёр бўлгунга қадар пиширилади.[18]
Манбалар
- ↑ Ловелй трианглес (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-01-08 санасида архивланган) „Ҳиндустан Тимес“, 23-август 2008-йил.
- ↑ Родинсон, Махиме, Артҳур Арберрй, анд Чарлес Перрй. Медиэвал Араб cоокерй. Проспеcт Боокс (УК), 2001. п. 72.
- ↑ Фоод Cултурес оф тҳе Wорлд Энcйcлопедиа. Санта Барбара, CА: Греэнwоод, 2011 — 51-бет. ИСБН 978-0-313-37626-9. Қаралди: 17-январ 2018-йил.
- ↑ „Самса: Бакед Меат Бунс“. силкроадчеф.cом. 2019-йил 19-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 21-июл.
- ↑ „манба“.
- ↑ Похлёбкин, Вильям Васильевич. Кулинарный словарь, Москва, 2015 — 318-бет.
- ↑ Зданович Л.И., Зданович. Кулинарный словарь. Москва: Вече, 2001 — 400-бет.
- ↑ Маҳмудов, Карим. О’збек тансиқ таомлари. Тошкент: Меҳнат, 1989.
- ↑ Маҳмудов, А. С.. О’збек таомлари. Тошкент: О’збекистон, 1977.
- ↑ Сиддиқов, Д.. Лаззатли таомлар. Тошкент: О’збекистон, 1981.
- ↑ Ҳожиев, Д. Т.. узбекская кухня, Тошкент, 1988.
- ↑ Жигалова, И.. Домашняя выпечка. Тошкент: Меҳнат, 1995.
- ↑ Қовоқ сомса[сайт ишламайди]
- ↑ Мадраҳимов, А. С.. О’збек таомлари, Тошкент, 1995 — 164-189-бет. ИСБН 5-8244-1149-2.
- ↑ Мадраҳимов, А. С.. О’збек таомлари, Тошкент, 1995 — 164-189-бет. ИСБН 5-8244-1149-2.
- ↑ Қатлама сомса тайёрлаш усули
- ↑ Сомса хамири ва қатлаш усули
- ↑ „Самса с картошкой“.
| Озиқ-овқатга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |