Сонер Чагаптай (талаффузи: Сонер Cагаптай) — 1970-йилда туғилган[1][2]. Америка Қўшма Штатларида истиқомат қилувчи турк миллатига мансуб сиёсацҳунос. У Вашингтон Яқин Шарқ сиёсати институтида Туркия тадқиқот дастури директори[3]. Сонер тарихчи, Туркия-АҚШ муносабатлари, турк сиёсати ва турк миллатчилиги бўйича мутахассис.

Сонер Cагаптай
Таваллуди 1970-йил туг'илган
Касби Сиёсацҳунош, тарихчи
Имзоси

Таълимдаги фаолияти

Cагаптай фан номзоди илмий даражасини олди. 2003-йилда Яле университетининг тарих фанлари бўйича илмий даража олган. Турк миллатчилиги мавзусида докторлик диссертациясини йўқлаган. Инглиз ва турк тилларидан ташқари франсуз, немис, испан, босния, иброний, озарбайжон ва усмонли туркчаларини ўз ичига олади[4].

Иш фаолияти

Cагаптай Беер оиласи аъзоси ҳисобланиб, Wашингтон Яқин Шарқ сиёсати институти (WИНЕП) турк тадқиқот дастури директори авозимида ишлаган.

Cагаптай Яле, Принстон университети, Жоржтаун университети ва Смит коллежида Яқин Шарқ, Ўрта эр денгизи ва Шарқий Европа бўйича дарслар берган. 2006—2007-йилларда Принстон университетининг Яқин Шарқ тадқиқотлари бўлимида Эртегун профессори бўлган.

У Георгетоwн университети қошидаги Эдмунд А. Wолш номидаги ташқи ишлар мактабида иш фаолиятини профессорликда давом эттирган[5].

У Давлат Департаменти Ташқи Хизматлар Институтида Туркия илғор ҳудудни ўрганиш дастури раҳбари сифатида шартнома асосида ишлаган[6].

Cагаптай Смит-Ричардсон, Меллон, Райс ва Лейлан стипендияларини олган.

2012-йилда Америка Турк Жамиятида, ёш раҳбар этиб тайинланган. У замонавий Туркия давлати бўйича тўртта китоб муаллифи.

Оммавий ахборот воситаларидаги фаолиятлари

Cагаптай Туркия-АҚШ муносабатлари ҳақида кўп мақолалар ёзган.Туркия ички сиёсати, турк миллатчилиги, Туркиянинг иқтисодий куч сифатида юксалиши ва Анқаранинг Яқин Шарқдаги сиёсати ҳақида, илмий журналларда ва халқаро босма оммавий ахборот воситаларида, жумладан, Wалл Стреэт Жоурнал, Неw Ёрк Тимес, Wашингтон Тимес, Интернатионал Ҳералд Трибуне, Жейнъс Дефенсе Wеэклй ва Ҳабертüркда нашр этилади. У Туркиянинг энг қадимги инглиз тилидаги газетаси Ҳурриет Даилй Неwс газетасида доимо шарҳловчилик ва CНН нинг Глобал Публиc Сқуаре блогига муаллифлик қилган. У ҳар доим Америка Овози, CНН, НПР, ББC, ал-Жазира, CНБC, ПБС ва Фох Неwс билан суҳбатларда ва ҳужжатли филмларда қатнашиб келган. Унинг сўнгги китоби ''Эрдўғаннинг империяси'' 2019-йил сентабрида ИБ Таурис томонидан нашр этилган.  Сонар 2022-йилнинг 16-февралида Хелсинки комиссиясининг „Манфаатлар тўқнашуви, Туркияда ташқи сиёсат ва инсон ҳуқуқлари[7]'' номли мақолани чоп этади.

Китоблари

Академик мақолалари

  • Cагаптай, Сонер (2013). „Турк кучини аниқлаш: Туркия Ғарб халқаро тизимига ўрнатилган юксалувчи куч сифатида“. Туркшунослик . 14 (4): 797-811. дои : 10.1080/14683849.2013.861110. ИССН 1468-3849 йиллар
  • Cагаптай, Сонер (2007).“Ирқ, ассимиляция ва камализм: 1930-йилларда турк миллатчилиги ва озчиликлар". Яқин Шарқ тадқиқотлари . 40 (3): 86-101. дои : 10.1080/0026320042000213474. ИССН 0026-3206
  • Чагаптай, Сонер (2007). "1930-йилларда турк миллатини қайта қуриш“. Миллатчилик ва этник сиёсат . 8 (2): 67-82. дои : 10.1080/13537110208428662. ИССН 1353-7113
  • Чагаптай, Сонер (2003). „Урушлараро Туркияда фуқаролик сиёсати*“. Миллатлар ва миллатчилик . 9 (4): 601-619. дои : 10.1111/1469-8219.00129. ИССН 1469-8129

Манбалар

  1. ↑ www.wорлдcат.орг Ислам, сеcуларисм, анд натионалисм ин модерн Туркей : wҳо ис а Турк „Cагаптай, Сонер, 1970-….“
  2. ↑ Себастиан Wожcиэчоwски Тҳе модерн террорисм анд иц формс 2007 Паге 218 "Сонер Cагаптай, а Туркиш профессор wоркинг ин тҳе Унитед Статес, "
  3. ↑ Эхперт биограпҳй ҳттп://www.wашингтонинституте.орг/эхперц/виэw/cагаптай-сонер
  4. ↑ „Сонер Cагаптай“.
  5. ↑ Георгетоwн Университй Диреcторй ҳттп://cонтаcт.георгетоwн.эду/индех.cфм?Аcтион=Виэw&НетИД=сc374 (Wайбаcк Мачине сайтида 19-июл 2011-йил санасида архивланган)
  6. ↑ Биограпҳй/Сонер Çаğаптай'ıн Öзгеçмиşи ҳттп://www.cагаптай.cом/абоут/ (Wайбаcк Мачине сайтида 24-январ 2010-йил санасида архивланган)
  7. ↑ „Ҳелсинки Cоммиссион Бриэфинг то Эхамине Интерсеcтион Бетwеэн Фореигн Полиcй анд Ҳуман Ригҳц ин Туркей“ (10-феврал 2022-йил).

Ҳаволалар