Сонгкран – санскрит тилидаги саṅкрāнти (ёки аниқроғи, меṣа саṅкрāнти) сўзидан олинган атама. Бу атама Бангладеш, Таиланд, Лаос, Камбоджа, Мянма, Шри Ланка, Ҳиндистоннинг шимоли-шарқий қисмлари, Ветнам ва Хишуангбанна, Хитойда нишонланадиган анъанавий Янги йил байрами сифатида қўлланилади[1][2]. Қуёш ва юлдузлар ҳаракатига кўра, байрам фестивали зодиакнинг биринчи белгиси бўлган қўй буржида, йилнинг 13-апрелидан бошланади[3]. Бу Жанубий Осиёнинг аксарият қисмларида Меша Санкранти деб аталадиган ҳинд тақвимига асосланган янги йил фестивали.

Серавāда Янги йил фестивали
Теравада йўналишидаги кўплаб байрамларда, жумладан Сонгкранда, кексаларга ҳурмат кўрсатиш муҳим аҳамият касб этади.
Мянмадаги Тҳингян байрамига ўхшаб, сув сепиш Сонгкран фестивалида ҳам тозаланиш маросими ҳисобланади.
Камбоджада Чоул Чнам Тҳмей деб аталадиган байрамда Буддага сув сепиш Жануби-Шарқий Осиё халқлари орасида муҳим аҳамиятга эга. Бу маросим Камбоджада кўпинча дуо ёки хайр-барака сўраш мақсадида амалга оширилади.
Шри-Ланкада Алутҳ Авурудду номи билан нишонланадиган Янги йил байрамида Эрйтҳрина фусcа дарахтининг гуллаши мамлакат бўйлаб Янги йилнинг келганини билдирувчи рамзий белги ҳисобланади.
Лаосда бу байрам Пии Маи номи билан аталади
Камбоджа ва Таиландда Янги йил байрамлари пайтида ўлганларни э’зозлаш кенг тарқалган ан’ана ҳисобланади.

Сонгкран байрамлари анъанавий Янги йил фестивалини нишонлайдиган кўплаб мамлакатлар ва ҳудудларда турли хил урф-одатларни ўз ичига олади

Байрамни номлашда кўплаб бошқа номлар қўлланилади. Масалан, Таиландда Сонгкран, Шри-Ланкада Алутҳ Авурудда, Мянмада Тҳингян, Ҳиндистоннинг шимоли-шарқида Сангкен, Бангладешда Санграи, Камбожада Чоул Чнам Тҳмей, Лаосда Пи Маи Лао ҳамда Хитой ва Шимолий Ветнамнинг айрим ҳудудларида Пōшуǐ жиé деб аталади.

Сонгкран Янги йил фестиваллари

  • Камбоджа Янги йили, Камбоджа
  • Лаос Янги йили, Лаос
  • Сингал Янги йили, Шри-Ланка
  • Сонгкран, Таиланд
  • Тҳингян, Мянма
  • Сангкен, Аруначал-Прадеш ва Ҳиндистоннинг Ассам штатининг бир қисми
  • Сув сепиш фестивали, Хитойнинг Хишуангбанна шаҳрида ва Ветнамнинг шимолий қисмлари[4][5]

Осиёдан бошқа ҳудудлар нишонладиган сонгкран

Австралия

Сонгкран байрами мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида ўтказилади. Энг кучли аҳамиятга эга байрамлардан бири Сидней чеккасида, Янги Жанубий Уэлснинг Леумеаҳ шаҳридаги Wат Па Буддҳарангсеэ буддистлар ибодатхонасида нишоналанади. Фестивал ҳар йили минглаб инсонларни ўзига жалб қилади. Фестивал давомида сув жанги, кундалик ибодатлар, рақс томошалари ҳамда Таиланд, Бангладеш (CҲТ), Бирма, Камбоджа, Лаос, Шри-Ланка ва Малайзия таомлари билан безатилган дастурхон тузалади[6][7]. 2014-йилда байрамга 2000 дан ортиқ киши ташриф буюрган[8]. Худди шу шаҳар атрофидаги Маҳамакут Буддист жамғармаси қўшиқ айтиш, дуо қилиш, қисқа ваъз, озиқ-овқат йиғиш орқали Жануби-Шарқий Осиё анъанавий рақсларидан иборат Сонгкран байрамини ташкиллаштиради[9]. Кенг миқёсдаги Таиланд Янги йилини (Сонгкран) нишонлаш фестивали Сиднейнинг Таи Тоwн шаҳрида, Янги Жанубий Уэлснинг Ҳаймаркет шаҳарчасидаги машҳур сайёҳлик марказида ўтказилади[10]. Сингал (Шри-Ланка) Янги йил фестивали ҳар йили Виктория штатининг Данденонг шаҳрида ўтказилади[11]. 2011-йилда байрамга 5000 дан ортиқ одам ташриф буюрган ва Мелбурндаги энг йирик Сингал Янги йил фестивали сифатида қайд этилган[12]. Қиролича Виктория Маркети 2017-йил апрел ойининг бошида Таиланд Янги йилини нишонлаш учун икки кунлик Сонгкран фестивалини ўтказди[13]. Таиланд, Камбоджа, Лаос, Бирма ва Шри-Ланка Янги йил фестивалларини нишонлайдиган Сонгкран байрамлари камбоджаликлар, лаосликлар ва таиландларнинг асосий аҳолиси яшайдиган Янги Жанубий Уэлснинг Кабраматта шаҳрида яшовчилар орасида кенг танилган ва машҳурдир[14]. Ибодатхоналар ва ташкилотлар шаҳар бўйлаб байрамларни ўтказадилар[15][16].

Америа Қўшма Штатлари

Сонгкран байрамлари кўпинча Шри-Ланка, Таиланд, Бирма, Лаос ва Камбоджа аҳолиси яшайдиган шаҳарларда ўтказилади. УW Кҳмер талабалар уюшмаси Сиэтлдаги Вашингтон университетида янги йил байрамини ўтказади. Камбоджа Янги йил кўча фестивали Сиэтлдаги Голден Ҳоусе Бакерй & Дели’да бўлиб ўтади[17]. Калифорниянинг Пасадена шаҳридаги буддист Вихара Шри-Ланканинг Янги йили тақвимига эътибор қаратган ҳолда Сонгкран фестивалини нишонлайди. Калифорниянинг Азуса шаҳридаги Браҳма Вихара ҳам Бирма Янги йил байрамини кенг кўламда ташкиллаштиради[18]. Халқаро Лаос Янги Йил фестивали ҳар йили Сан-Франcисcода ўтказилади ва Лаос Янги йилини бошқа Осиё халқлари, жумладан Таиланд, Камбоджа, Бирма, Шри-Ланка ва жанубий Хитойнинг Даилари ҳам шу фестивал давомида ўз янги йил байрамларини кутиб оладилар[19]. 2015-йил феврал ойида Вашингтондаги Фреэр анд Саcклер галереяси қўй йилини нишонлаш учун Янги йили тадбирини ўтказган, у ҳам бошқа кўплаб Осиё мамлакатлари учун апрел ойининг ўрталарида бўладиган Янги йил фестивали ҳисобланади. Унда Хитой, Корея, Мўғулистон, Шри-Ланка ва икки янги йил байрамидан бирини нишонлайдиган бошқа Осиё давлатларининг урф-одатлари амалга оширилади[20]. Худди шундай тадбир 2016-йилда Сиэтлда Шарқий Осиё ой тақвимига кўра нишонланадиган Янги йил байрами ўтказилди, аммо „Йил бўйи янги йил“ кўргазмасининг бир қисми сифатида Лаосдаги Янги йил урф-одатларига алоҳида эътибор қаратилган[21].

Манбалар

  1. ↑ „制造传统 关于傣族泼水节及其相关新年话语的研究“. Опен Тимес (2010-йил 1-феврал). 2017-йил 14-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 17-январ.
  2. ↑ „Доналд К. Сwеарер Тҳе Буддҳист Wорлд оф Соутҳеаст Асиа“. Аҳандфулофлеавес.орг. 2018-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 26-август.
  3. ↑ „Тҳе Оригинс оф тҳе Сонгкран Фестивал“. 2016-йил 8-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 16-январ.
  4. ↑ Планет. „Тҳе Даи wатер-сплашинг фестивал: wҳере Чина меэц Соутҳеаст Асиа“. Лонелй Планет (2011-йил 21-март). Қаралди: 2019-йил 7-январ.
  5. ↑ „Саwатдеэ Пеэ Маи (Ҳаппй Неw Еар) то алл оур девотед wет реадерс - Паттая Даилй Неwс“. 2016-йил 9-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 5-июн.
  6. ↑ „Сонгкран - Стҳ Эаст Асиан Неw Еар Фете - Травел Блог“. Травелблог.орг. Қаралди: 2019-йил 7-январ.
  7. ↑ „Cелебрате: Сонгкран“. Сбс.cом.ау (2015-йил 19-январ). Қаралди: 2019-йил 7-январ.
  8. ↑ Партридге, Аманда. „Буддҳисц cелебрате Неw Еар“. Даилй Телеграпҳ (2014-йил 28-апрел). Қаралди: 2019-йил 7-январ.
  9. ↑ „Маҳамакут Рагаwитҳаялаи Фоундатион - Wат Па Буддҳарангсеэ Буддҳист Форест Монастерй“. Маҳамакут.орг.ау. Қаралди: 2019-йил 7-январ.
  10. ↑ „Сйдней Ҳаймаркет & Чина Брочуре“. Ҳаймаркетчамбер.орг.ау. 2019-йил 26-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 7-январ.
  11. ↑ „Ҳоме“ (эн). Греатер Данденонг Cоунcил. Қаралди: 2022-йил 6-апрел.
  12. ↑ „Синҳалесе Неw Еар“. Данденонг.старcоммунитй.cом.ау (2011-йил 20-апрел). Қаралди: 2019-йил 7-январ.
  13. ↑ „Тҳаи Сонгкран Неw Еар Фестивал - Cитй оф Мелбоурне“ (2017-йил 26-март). 2017-йил 26-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 7-январ.
  14. ↑ Тҳанг Нго. „Лао, Кҳмер, Тҳаи Неw Еар 2013 ин Сйдней“. Ноодлиэс.cом (2013-йил 14-апрел). 2022-йил 26-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 26-август.
  15. ↑ „Лао Неw Еар Фестивал 2015 - АМУСТ“. Амуст.cом.ау (2015-йил 29-апрел). Қаралди: 2019-йил 7-январ.
  16. ↑ „Неw Леаф“. Неwлеафcоммунититес.cом.ау (2017). 2019-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 26-август.
  17. ↑ аго. „Април Маркс Тҳе Неw Еар Фор Соутҳеаст Асианс“. Этҳниcсеаттле.cом (2016-йил 12-апрел). 2019-йил 7-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 26-август.
  18. ↑ „Wисдом Қуартерлй: Америcан Буддҳист Жоурнал: Ҳаппй Соутҳеаст Асиан Буддҳист Неw Еар!“. Wисдомқуартерлй.блогспот.cом (2013-йил 13-апрел). Қаралди: 2019-йил 7-январ.
  19. ↑ „Интернатионал Лао Неw Еар Фестивал - Абоут ИЛНЙФ“. 2017-йил 2-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 2-январ.
  20. ↑ „Cелебрате тҳе Лунар Неw Еар ат Фреэр-Саcклер“. Бенто.си.эду. 2017-йил 24-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 7-январ.
  21. ↑ „Фамилй Програмс > Wинг Луке Мусеум“ (2017-йил 2-январ). 2017-йил 2-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 7-январ.