Soniya
Сония, Секунд (белгиланиши: с) — СИ халқаро бирликлар системасининг ўлчов бирликларидан бири ҳисобланиб, вақтни ўлчайди.
| Сония | |
|---|---|
| с | |
| Умумий маълумот | |
| Катталик | вақт |
| Тизим | СИ |
| Белгиси | с |
Секунд, секунда (лот. сеcунда дивисио — иккинчи бўлиш) — 1) вақт ўлчов бирлиги. с, сек билан белгиланади. С. ўртача Қуёш суткасининг 1/86400 қисмига тенг: 1 сек = 1/60 мин = соат. ХХ аср 30 йилларида кварс соати ёрдамида Ернинг ўз ўқи атрофида нотекис ҳаракатланиши исботланди. Шу асосда, Халқаро астрономия кенгашининг тавсиясига кўра, 1960-йил октябр ойида Парижда бўлиб ўтган 11 Халқаро ўлчов ва оғирлик бош конференсияси вақтнинг асосий ўлчов бирлиги — эфемерид С.нинг янги таърифини қабул қилди. Унга кўра, С ўлчови қилиб 1900тропик йил (қаранг Йил) нинг 0январ, эфемерид вақт билан соат 12 даги 1/31556925,9747 қисми қабул қилинди. Молекуляр ва атом соатлари пайдо бўлиши билан 1967-йил 13Халқаро ўлчов ва оғирлик бош конференсиясида атом С.ининг давомлилиги қилиб, ташқи майдоннинг тўлқинланиши нол бўлганда ягона барқарор изотоп сезий л33Cс атомларининг маълум энергетик сатхлар орасида ўтишига мос нурланишининг 9192631770,0 даври олинди (вергулдан кейинги нол бу соннинг келгусида ўзгармаслигини биддиради); 2) ясси бурчак ўлчов бирлиги (қаранг Градус). 60~2 градусга ёки 60~’ минутга тенг, 1 С. (") билан белгиланади.[1]
Бир сонияда нима рўй бериши мумкин?
- Ёруғлик нури вакуумда 299 792 458 метр мафосани босиб ўтади (Қаранг:Ёруг'лик тезлиги);
- Ер Қуёш орбитаси бўйича 29 785,9 метрга тенг йўл босади (Қаранг:Ер);
- Кварст соатлари кристаллари 32 768 марта тебранади;
- 1 сония 1900-йилги Ернинг Қуёш атрофида айланиш вақтининг 1 / 31 556 925,9747 қисмига тақрибан тенгдир;
- Атом массаси 133 га тенг сезийнинг, ўтиши мос келадиган иккита маълум атомлар орасида, 9 192 631 770 га тенг даврда нурланиш ҳосил бўлади.
Яна қаранг:
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Фанлар ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |