Сопарник (Cро хорватча: Сопарник- бу швейцария монголди(япқоқли лавлаги) билан тўлдирилган мазали Хорватия пироги. Бошқа номлари — сопарнжак, зелжаник ёки улженжак. Бу Сплит ва Омиš ўртасидаги Полицнинг Далматия минтақасидаги энг машҳур таомидир. Бу таом дастлаб совуқ мавсумда эски ва ширинроқ манголд мавжуд бўлганда тайёрланган.

Бу топилиши мушкул бўлмаган маҳаллий ингредиэнтлардан тайёрланадиган жуда оддий таом.Энг оддий хамирнинг икки қатлами орасига пиёз, петрушка билан лавлаги-монголд солиб пиширилади. Кўпгина маҳаллий вариантлар орасида ёнғоқ, қуритилган мевалар ёки карамел солинадиган десерт кўринишидагилари ҳам учрайди. 2016-йилда Европа Комиссияси географик келиб чиқиши маълум бўлган Сопарникни Хорватиянинг номоддий миллий мероси рўйхатига киритди[1].

Тарихи

Айтишларича, рецептнинг келиб чиқиши Усмонлилар империяси (ХВ-ХИХ асрлар) даврига тўғри келар экан. Минтақа мазкур таомни римликлар Италияга олиб келган италян пицасининг прототипи деб ҳисоблашади. Бу таом гўшциз тайёрланадиган ва муҳтожлар таоми сифатида кенг тарқалган. Бугунги кунда у миллий маданият намунаси сифатида бозорлар ва ресторанларда, шунингдек, тадбирлар ва фестивалларда тобора кўпроқ сотилмоқда. 2005-йилдан бери (2003) Дуги Рат муниципалитетида сопарникларнинг махсус фестивали ўтказилади[2]. „Полиц сопарникларии“ (Удруга 'Полжиčки сопарник) деб номланган жамият ҳам мавжуд. Хорватия Маданият вазирлиги ҳамжамият билан ҳамкорликда Сопарникни Хорватиянинг номоддий маданий мероси деб эълон қилди[3].

Тайёрланиши

Монголд япроқлар сув билан ювилиб, яхшилаб қуритилади. Бунинг учун уларни ёйиб, устидан бироз ун сепиб, бир кечага қолдириш мумкин. Монголдни бандидан тозалаб, сомон шаклида тўғраш мумкин. Кейин эса тўғралган пиёз, петрушка зайтун мойи ва туз аралаштирилади. Хамири етарлича ун, туз, зайтун мойи ва сув билан тайёрланади. У иккита тенг қисмга бўлинади ва бир муддат тиндирилади. Биринчи қисм доира шаклида жуда юпқа қилиб (2 дан 3 миллиметргача) ёйилади. Устидан бир текисда қийма солинади, чеккаларидан бироз бўш жой қолдирилади. Устига иккинчи қават хамир ёпиб, четларини бураб чиқилади. Анъанага кўра, сопарникни комин деб аталадиган қизиб турган печ пиширилади ва устига кўмир сепилади. Юқори қатлам қайнаётган қийманинг буғидан шишиб кетганда, уни бир неча марта тешиш керак. Пирогни қийма қайнагунича тахминан 15-20 дақиқа давомида пишириш керак (духовкада 200 °C ҳароратда). Шундан сўнг пирогнинг юзаси ишқаланганда (ёки хамир жигарранг бўлиб) каминдан шитирлаган овоз чиқа бошлайди. Ваниҳоят таом печдан олиниб, кўмирдан тозаланади. Совутилгач, устидан зайтун мойи суртилиб, майда тўғралган саримсоқ сепилади. Дастурхонга одатда ромб шаклида бўлакларга бўлиб тортилади[4].

Манбалар

Манбалар

  • Тена Мимиcа (2008), „8. Сопарник – эин традитионеллес Геричт аус Полжиcа“ (ПДФ), Стäдтисче Мäркте ин Кроатиэн (немисча), Wиэн: Университäт Wиэн, 97 фф-бет
  • Ознака землжописног подрижетла "Полжиčки сопарник", "Полжиčки зелжаник", "Полжиčки улженжак" – Спеcификаcижа производа (ПДФ) (хорват), Удруга "Полжиčки сопарник”, 12-июл 2011-йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()