ЛИ (Лиэ) Софус (1842.17.12, Норфердейд — 1899.18.2, Кристиания, ҳозирги Осло) — норвег математиги. Петербург Фанлар академияси хорижий мухбир аъзоси (1896). Ослодаги Христиания университетини тугатган (1865); шу университетда (1872—86), сўнг Лейпсиг университетида (1886—98) профессор Ли группалари деб аталадиган узлуксиз группалар назариясининг асосчиси (қаранг Группа). Л.нинг бу соҳадаги ишлари дифференсиал тенгламалар назариясида, алгебра, геометрия, топология ва бошқа соҳаларда муҳим ўрин тутади. Н.И.Лобачевский номидаги Халқаро мукофотга сазовор бўлган (1897).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил