Soplo
Сопло — газ, ҳаво (буғ) ва суюқликни пуркаш ҳамда уларнинг оқими йўналиши ва тезлигини ростлаб туриш учун мўлжалланган конуссимон учлик. Гидравлик турбина, буг турбинаси, форсунка, реактив двигателларда (раемга қ.) ишлатилади. С.нинг кўндаланг кесими тўғри тўртбурчак (ясси С), думалоқ (ўқ бўйича симметрик С.) ёки ихтиёрий шаклда (фазовий С.) бўлиши мумкин. Сда оқим йўналишида суюклик ёки газнинг тезлиги (и) узлуксиз (бошланғич тезлик иодан чиқишдаги тезлик иа гача) ошиб боради (уқуа). Энергиянинг сак,ланиш қонунига мувофиқ, тезлик ошган сари босим ва температура пасайиб боради. С.даги суюқлик ёки газ оқимини ҳисоблашда ана шу хусусиятни ҳисобга олиш керак бўлади. С техникада (буғ ва газ турбиналарида, ракета ва ҳавореактив двигателларда, магнитгазодинамика қурилмаларида, самолётлар синаладиган аэродинамик қувурлар ва бошқаларда) кенг ишлатилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |