Сополимерлар — макромолекуласи 2 ва ундан ортиқ структура звеноларидан иборат полимерлар. Ҳар қайси турдаги структура звенолари макромолекула чегарасида бирбири билан алмашинувчи узлуксиз узун блоклар ҳосил қилган С. блоксополимерлар дейилади. Бир хил кимёвий таркибли макромолекула занжирининг ички звеноларига бир ёки бир неча бошқа таркибли мономер бириктирса бўлади. Бундай С. пайвандланган С. деб аталади. Кимёвий звенонинг бир макромолекуласида турлича типларни бирбирига бириктириб хоссалари олдиндан маълум бўлган материаллар ҳосил қилиш мумкин (қаранг Полимерланиш).