Сорбентлар (лот. сорбенс — ютувчи) — газ, буғ ва эриган моддаларни ютиш учун қўлланадиган қаттиқ ёки суюқ моддалар. Ютувчи модда сорбент, ютиладиган модда эса сорбтив ёки сорбат дейилади. Адсорбсия, абсорбсия ва капилляр конденсация каби оддий жараёнлар йиғиндисидан иборат мураккаб физиккимёвий жараён сорбсиядир. Агар сорбтивнинг ютилиши унинг сорбент билан таъсирланиши натижасида бўлса, бундай жараён хемосорбсия деб аталади. Хемосорбсия кўпинча сорбент сатхида содир бўлади. Фаолланган кумир, силикагел, алюминий оксид, сеолитлар кўплаб ишлатиладиган С.дир. Синтетик ионловчи смолалар (қаранг Ионитлар) ҳам муҳим С. ҳисобланади. Суюқ С. кимё саноатида қўлланади.