Сорбит (инглиз олими Г. К. Сорби номидан), металлшуносликда — пўлат ва чўян структурасини ташкил этувчилардан бири; сементит ва феррит аралашмаси. Совитилганда юз берадиган диффузион ўзгаришлар натижасида аустенитлш ҳосил бўлади. С.нинг микроструктураси пластинкасимон (нормаллаш, яъни сорбитлаш натижасида ҳосил қилинади) ёки донадор (термик яхшилаш натижасида ҳосил қилинади) бўлади. С. структурали пўлатнинг пластиклиги ва зарбий қовушоқлиги юқори, жуда мустаҳкам, шунинг учун машиналарнинг кўпгина деталлари, релелар, бандажлар ва бошқа сорбитланади.