Сорлар (Бутео) — қарчиғайлар оиласига мансуб қушлар уруғи. 25 тури бор. Евросиёда, Африка ва Америка китъаларида, Мадагаскар ва Гавайя оролларида тарқалган. Ўртача катталикда, уз. 28 см дан 70 см гача, вазни 140 г дан 2 кг гача. Қанотлари ва думи кенг. Патлари кўпроқ сариқ ва малла рангда. Ўрмон, дашт ва тоғли ҳудудларда ҳамда тундрада яшайди. Уясини дарахтлар, крялар, жарликлар ва ерга қуради. Қулай жойга қурилган уялардан ҳар йили фойдаланади. 2—4 та тухум қўяди. Тухумини кўпроқ модаси босади. Инкубация даври 30—40 кун% Болаларини уяда 45—55 кун боқади. Асосан, кенг тарқалган кемирувчилар, айрим турлари калтакесак, илон, қуён, йирик ҳашаротлар билан озиқланади. Озиқ кам бўлган йиллари С. болалари ўртасида каннибализм кузатилади, яъни катта ёҳдаги болалари кичиги ва нимжонини ейди. С.нинг 2 тури Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Қизил китобига киритилган.