Сосон — Эрондаги сосонийлар сулоласи бобокалони. Ахоманийлар даври (мил. ав. 558—330) да оташпарастларнинг Стахр (ҳозирги Истахр) даги Анахита бутхонасининг коҳини (мубод) бўлган. Сосонийлар давлатини идора этган Эрон шаҳаншохлари ўзларини сосон наслидан деб биладилар.