Sovchilik
Совчилик — бирор хонадоннинг вояга етган қизини келинликка сўраб бориш одати. Бу вазифани бажарувчилар совчилар деб аталган.
Дунёнинг турли халқларида бу одат турличадир. Совчилик тўғрисидаги илк маълумотлар ВИИ-ВИИИ асрларга оид УрхунЕнисей битикларида учрайди. Тўнюқуқ битиктошида "сов", "саб" килимаси сўз, ран маъносида ишлатилади. "Ирқ битиги" ("Фол китоби")да эса "саб"—суз, "сабчи" — хабарчи, сўз келтирувчи маъносида қўлланган. Бу хақда Маҳмуд Кошғарий "совчи — келин ва куёв орасида бирбирига хабар элтувчи", деб ёзган. Туркий халқларда, жумладан, ўзбекларда кдсимдан Ска дастлаб аёллар, сўнгра эркаклар боришган. Одатда, куёвнинг тоғаси, амакиси ёки яқин қариндошлардан обрўли, кўпни кўрган, увалижували, серфарзанд ва бир никоҳли, фозил киши Ска юборилган. Йигит улғаяётган хонадонда уни уйлантириш фақат ота-онанинггина эмас, якин қариндош, дўсту биродарларнинг ҳам ташвиши ҳисобланади. Шунга кўра, йигитга муносиб қизни кўз остига олганлар ва йигитнинг онасига уни дарак қилишган. Шаҳарларда йигитнинг онаси, аммаси ёки холаларидан бири ёки бошқа аёл билан мўлжалланган қиз хонадонига ташриф буюриб, "меҳмонга келдик" баҳонаси билан қизни кўрадилар. Айни пайтда уйжой, ҳовлининг тозалиги, саранжомсаришталиги, дастурхон безалиши, уй эгаларининг меҳмондўстлигига разм соладилар. Қизнинг онаси билан суҳбатлашиб, "онасини кўру, қизини ол" мақолига амал қиладилар. Кўп ерда совчилар қиз томоннинг қўниқўшнилари, хизмат еридан сўрабсуриштирадилар. Қишлоқ жойларида яшовчилар бирбирларининг фарзандларини яхши билганликлари учун совчиликка ўзлари бормай, маҳалладан ёки қариндошларидан 2—3 кишини гоборадилар. Қиз томон танишбилиш ёки қариндош бўлса, совчилар иккиуч боргач, фотиҳа тўйи белгиланиши мумкин. Агар нотаниш бўлса, қиз томон ҳам сўрабсуриштириб, бир қарорга келгунига қадар, йигит томон ўз элчиларини юбориб туради. Шарқона одобга кўра, йигитнинг онаси ўз ўғли ҳақида гапириши, унинг яхши томонларини кўрсатишга уриниши яхши саналмайди. Ўзбекчилик одоби, миллий маданиятга кўра, совчилар томони ҳам, қиз томон ҳам бирбирларининг шаъниларига тегадиган ран қилмайдилар. Зарур бўлса, ҳатто рад жавобини ҳам нозик андиша пардасига ўраб, оғир ботмайдиган, кишидан безмайдиган қилиб етказилади. Совчилик аксарият аёллар иши, шароитга қараб ўртага баъзан эркаклар ҳам тушадилар. Совчиларни маъжозий маънода элчилар деб аташади. Қизнинг ота-онаси розилик билдиргач, совчилар шу розиликка олдиндан махсус тайёргарлик тарзида дастурхон (патир, ширинликмева, баъзан қизга, унинг ота-онасига cапно) қилиб борадилар. Совчилар ҳузурида қиз ва йигит бирбирларига унаштирилганлиги эълон қилинади ва бу қарорнинг муқаддаслигини таъкидлаш маъносида совчилар келтирган дастурхон очилиб, нони синдирилади, (нон синдириш) сўнг "оқ ўрар" маросими ўтказилади. Одатда, бу маросимда энг яқин ва табаррук қариндошлар иштирок этишиб, икки томоннинг қуда бўлишига розилик белгиси сифатида оқлик берилади. Шу маросимнинг ўзида кўпинча бўлажак келин уйида ўтказиладиган фотиҳа тўйи куни, тахминан бўлса ҳам тўй вақти белгиланади.
Европада бу ҳолатлар кўпроқ "танишув клублари", эълонлар орқали ҳал қилинади.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Совчиликга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |