Sovitkich
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
Совитгич, холодилник — озиқовқат маҳсулотлари ва бошқа тез айнийдиган маҳсулотлар сақланадиган иншоот ёки қурилма. С.да маҳсулотлар атроф муҳит температурасидан паст температуради сақланади. Бундай температура совитиш машинаси ёрдамида ҳосил қилинади. Ҳар қандай С. махсус қурилган хона ёки металл шкаф, буғлаткич, конденсатор, компрессор, электр двигатели ва температура релесидан иборат. Нима мақсадда ишлатилишига караб, С. лар уйрўзғор ва саноатда ишлатиладиган турларга бўлинади. Уйрўзғор Си тез айнийдиган озиқ-овқат маҳсулотлари (гўшт, балиқ ва бошқалар) ва та гомларни қисқа муддат сақлаш ҳамда рўзғор эҳтиёжлари учун муз тайёрлаш учун ишлатилади. Бундай С.лар ҳар хил ҳажмли (20—800 л) қилиб ишлаб чиқарилади. Маҳсулотларни сақлаш муддатига кўра, С 4 тоифага: 1 — музлатилмаган маҳсулотларни сақлаш (паст температурали бўлмасиз); 2 — қисқа муддат (бир неча сутка мобайнида) сакдаш; 3 — ўртача муддат (2 ҳафтагача) сақлаш ва 4 — узоқ муддат (3 ойгача) сақлаш учун мўлжалланган С.ларга бўлинади. Уйрўзғор С.ида температура +6° дан —18° гача бўлиши мумкин. Совитиш қурилмасининг турига кўра, С.лар компрессион, абсорбсион ва термоэлектр турларга бўлинади. Компрессион С.лар энг кўп тарқалган. С.даги совитиш агенти — аммиак, фреон ва баъзи углеводлар. Компрессион С.да электр двигател компрессорни ҳаракатлантиради. Компрессор совитиш агентини капилляр найчалар орқали ҳайдаб беради. Натижада совитиш камерасида ва умуман С. шкафи ичида паст температура хрсил бўлади. Уйрўзғор С.лари бир камерали ва икки камерали бўлиши мумкин. Маҳсулотлар ҳам сақланиб, ҳам музлатиладиган С. музлаткич деб аталади. Саноатда ишлатиладиган С.лар и.ч.да фойдаланиладиган ва тақсимот Сларига бўлинади. Улар совитиш камералари, музлатиш курилмалари, совитиш агенти айланадиган найчалар, температурани назорат қилиш ва автоматик тарзда ростлаб туриш асбоблари билан таъминланади. С.нинг совитиш ва сақлаш камераларида температура 0° атрофида, музлатиш камераларида —18° дан —40° гача бўлади. Музлатилган маҳсулотлар —18° да сақланади. Сиғими бир неча ўн кг дан 10000 т гача бўлиши мумкин. Вазифасига қараб, С.лар бир ва кўп қаватли бўлади. Бундай С.лар савдо корхоналарида, гўшт комбинатларида, портлар ва бошқа жойларда ишлатилади.
Ўзбекистонда ҳам С. (ва кондиционерлар) ишлаб чиқарилади (қаранг Самарқанд "Сино" аксиядорлик жамияти).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |