Қўлбола совун.

Совун - сув билан бирга тозалашда ишлатилувчи сирт-фаол моддадир. Совун қаттиқ ёки суюқ ҳолатларда ишлаб чиқарилади.

Совун — таркибида 8 тадан 18 тагача углерод атоми бўлган юқори молекулали ёғ, нафтен ва смола кислоталарининг тузлари (қаранг Карбон кислоталар). Совунда ва рўзғорда (товар Совун) Совун деганда карбон кислоталарнинг сувда эрийдиган тузларига ювувчи таъсирга эга бўлган баъзи моддаларнинг қўшилмаси тушунилади. Бу аралашмаларнинг асосини тўйинган ва тўйинмаган ёғ кислоталари (стеарин, палмитин, миристин, лаурин ва олеин)нинг натрийли (баъзан, калийли ва аммонийли) тумари ташкил этади. Мол. м. кичик кислоталар ювувчи таъсирга эга эмас, мол. м. катга кислоталар эса сувда ёмон эрийди. Ишқорий ер ва оғир металлар (мис, симоб ва бошқалар)нинг тузлари шартли равишда "металл" Совун дейилади. Уларнинг кўпчилиги сувда эримайди, лекин углеводларда эрийди, бундай тузлар пластик (консистент) сурков материали, локлар, пластификаторлар ва бошқа тайёрлашда қўлланади. Сувсиз натрийли Совун — қаттиқ модда, суюқланиш температураси 250—260°. Совун га сув қўшилганда унинг суюқланиш температураси пасаяди. Товар Совуннинг суюқланиш температураси 100°. Қаттиқ Совуннинг зичлиги 1050 кг/м³ га яқин; сувсиз С, гифоскопик Совуннинг ювувчи модда, ҳўллагич, эмулгатор, пептизатор, сурков материаллари ва бошқа сифатида кенг ишлатилишининг сабаби Совун молекулаларнинг ўзига хос тузилганлигидир. Совун — сирт фаолмоддалараан. Совун сувли эритмаларда гидролизланади. Совун эритмаси ишқорий реаксияга эга. Ўта суюлтирилган Совун ионларга тўлиқдиссоцияланади. Қаттик, сувда Совуннинг ювувчи таъсири кескин пасаяди, чунки бунда сувда эримайдиган калсий ва магний тузлари ҳосил бўлади (қаранг Сувнинг қаттиқлиги).

Совун қадимдан маълум ювувчи воситадир. Қадимги галлар ва германлар ёғларни ўсимлик кули, оҳак ва табиий ишқорлар билан ишлаб Совун тайёрлаганлар. ХВИИ асрда поташ (К2СО3) қўллаб калийли суюқ ("яшил") Совун ишлаб чиқарилган. 1800-йилдан суюқ Совунга қайнатиш пайтида ош тузи билан ишлов бериш орқали қўлбола "қаттиқ ва сариқ" натрийли Совунч. бошланган. Илк бор калсинацияланган содадан фойдаланиб саноат миқёсида Совун ишлаб чиқариш ХВИИИ аср охирларида амалга оширилган.

Маълумки, кир кийимкечак ва бошқа материалларда турли ёғлар бўлади. Бундай материаллар сув билан ювилганда тоза бўлмайди, чунки кир таркибидаги ёғлар ҳўлланмайди. Совун билан ювилганда Совуннинг тортадиган қисми (яъни карбоксил гуруҳ) кир таркибидаги ёғларни ҳўллайди. Натижада материалдаги кир Совун эритмаси билан эмулсия ҳосил қилади ва сув билан осон ювилади.

Совун нейтрал ёғларга ўювчи ишқорлар таъсир эттириб ёки ёғ кислоталарини ўювчи ишқорлар ёхуд ишқорли карбонатлар билан нейтраллаб олинади. Совун консистенсиясига кўра, қаттиқ, мазсимон, суюк ва порошоксимон бўлади; ишлатилиш мақсадига қараб кир С, атир Совун ва техник Совунга бўлинади; тайёрлаш усули бўйича елимли ва ўзакли Совунга ажралади.

Натурал ва гидрогенланган ҳолдаги ўсимлик ёғлари, ҳайвон ёғлари, синтетик ёғ кислоталари, ёғларни тозалашда ҳосил бўлган чиқиндилар, канифол Совун тайёрлаш учун хом ашё сифатида ишлатилади. С. пишириш учун нейтрал ва парчаланган ёғлардан фойдаланилади.

Адабиёт

  • Абрамзон А. А., Поверхноактивниэ вешества, 2 изд., Л., 1981.

Собиржон Аминов.

Кимёвий жиҳатдан совун ёғ кислотасининг тузидир. Одатда совун ёғ ва ишқорлар (натрий гидроксид, калий гидроксид каби) ёки натрий карбонат реаксиялари натижаси ўлароқ ҳосил қилинади. Бунда ишқор ва сув ёғни гидролизлаб, глицерин ва совунга айлантиради. Совун табиий жараён орқали ҳам ҳосил бўлиши мумкин; ҳайвон мурдаларининг қисман совунга айлангани кузатилган.

Замонавий совунларга кўп миқдорда бошқа юзавий-фаол моддалар (масалан, абразив, энзимлар, оксидловчилар, атир ва ҳоказо) қўшилади.